Бугун жамоат жойларида турли ёшдаги инсонларнинг электрон тамакиларни чекаётганликларига гувоҳ бўламиз. Улар гўёки оддий тамакилардан осон воз кечиш учун электрон сигаретларни танлаганликларини айтадилар.
Бироқ, ўтказилган тадқиқотлар бу шунчаки ёлғон баҳона эканлигига ишора қилиб, электрон тамакилар оддий тамакиларга нисбатан уч ҳисса зарарлироқ ва кучли қарамликни чақиришини тасдиқлайди. Энг ачинарлиси, чиқинди ҳолатига келган электрон тамаки қолдиқлари атмосфера ҳавосини ифлослайди, хавфли элементлар тупроқни, ер ости ва ер усти сувларини заҳарлайди.
Шу боис бугун ҳаво ифлосланиши бўйича халқаро рейтингда юқори ўринларни эгаллаб келаётганлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи ташкилотлар олдида электрон тамаки чиқиндиси билан боғлиқ ҳал этиш керак бўлган масалалар бор...
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/74oZEDM8VTA" title="Xushboʻy dushmanning biz bilmagan jihatlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, А.Содиқов (видео), ЎзА