“Хуш келдинг, баҳор” миллий паради ўтказилди
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Яккасарой ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Хуш келдинг, баҳор!” миллий паради бўлиб ўтди.
Ушбу байрамона тадбирда 5 мингдан ортиқ турли ёшдаги фуқаролар иштирок этиб, баҳорнинг кириб келишини ўзгача шодиёналар билан нишонлади.



Хусусан, баҳорий парад давомида 3 километр масофа пиёда босиб ўтилди. Икки мингга яқин иштирокчилар ўзининг миллий либосларида қатнашиб, ўзбекона анъаналарни намойиш этди. Парад 5 та маҳалла ҳудудидан ўтиб, кўчаларда байрам шукуҳи ва кўтаринки кайфият таратди.
Маҳаллалар бўйлаб ўтган ушбу тантанали юриш миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, бирдамлик ва байрамона руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ушбу тантанали парад нафақат баҳорни қарши олиш, балки халқимизнинг маданий меросини кенг намойиш этиш имконини ҳам берди.



Гулноза Бобоева, ЎзА