Ҳурмуз бўғозида вазият қандай?
Ҳозир Ҳурмуз бўғози орқали кемалар ҳаракати одатдагидек давом этмоқда, бироқ Эрон ва Исроил зиддияти давом этса, вазият ўзгариши мумкин. Бу ҳақда Қатар ТИВ вакили Мажид Аль-Ансорий журналистларга маълум қилди.
Шунингдек, у Исроил томонидан мамлакат энергетика объектларига уюштирилган ҳужумлар энергия таъминоти хавфсизлигига таъсир қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди:
- Ҳурмуз жаҳон бозорига нефть маҳсулотларининг 30, газнинг 25 фоизини етказиб беради. Шунинг учун бўғоздаги вазият ўзгариши глобал хатарларни келтириб чиқариши мумкин.