ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўлкамизда олтин куз ҳукм сурмоқда. Куз – пишиқчилик, мўл ҳосилни йиғиш ва сарфланган меҳнат самарасини кўриш мавсуми ҳисобланади. Фасллар орасида кузнинг ўзига яраша ўрни ва аҳамияти бор. Бу фаслда инсоннинг ризқи бўлган кўпгина анвои неъматлар пишади.  Бошқа мевалар қатори хурмо ҳам пишди. Уни ҳозир ҳам истеъмол қилиш мумкин. Бир неча ойга сақлаб қўйса ҳам бўлади. Бу меванинг фойдали хусусиятлари жуда кўп.

[gallery-9473]

Пишган хурмо одатда ёрқин оловранг ёки тўқ жигарранг тусда бўлади. Пўстидаги жигарранг чизиқлар қанча кўп бўлса, мева шунчалик мазали бўлади. Мева ранги ярим тиниқ, барглари қуруқ бўлади. Етилган хурмонинг ичи желесимон бўлиб, қора нуқта ва доғлар бўлса, бу хурмонинг айний бошлаганидан дарак беради. Пешоб ҳайдаш xусусиятига эга эканлиги сабабли ушбу мева шишларга мойиллиги бор кишилар учун кўпроқ тавсия қилинади. Хурмода калий ва магний кўплиги учун томирлар девори ва юрак мушаклари мустаҳкамлиги учун фойдаси катта.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хурмо ҳақида 7 та факт