Навоий вилоят судида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтаётган, “Ёшлар иттифоқи” томонидан кафилликка олинган, жиноятга мойиллиги бор ёшлар иштирок этди.

Мулоқотда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири эканлиги, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, таълимнинг мажбурийлиги, узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш, шунингдек, ёш авлодга мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг моҳияти, ҳуқуқий асослари ва суд органлари тизими ва бу соҳада миллий қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, бу соҳада хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ҳақида сўз борди.

Шунингдек, тадбирда ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва бошқа зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш, улар ўртасида содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда ҳар бир фуқаро масъуллигини ошириш зарурлиги ҳақида сўз юритилди.

Маълумотларга кўра, вилоятда жорий йилнинг 7 ойи давомида 307 нафар ёшга нисбатан 252 та жиноят иши судлар томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлса, шундан 10 нафарини вояга етмаган ўсмирларлар ташкил қилади. Вояга етмаганларнинг 1 нафари қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, 6 нафари ўғрилик, 3 нафари безорилик жиноятини содир этган.

Мулоқот сўнггида ёшларни қизиқтирган саволларга судьялар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқий саводхонликни ошириш жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилади