Ҳуқуқий акция ўтказилади (+видео)
Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Биргина Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлари орқали бугунги кунда умумий ҳисобда 350 минг нафар обуначилар қонунчиликдаги янгиликлардан тезкор хабардор бўлиб келади...
Бундан ташқари, жорий йилнинг 5 декабрь куни аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида ҳудудлар бўйлаб ҳуқуқий акция ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 28 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Аҳолига қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва Конституция куни арафасида ташкил этилаётган тадбирлар мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, “Адлия ҳуқуқий марши” шиори остида ташкил этилаётган мазкур ҳуқуқий акция Шайхонтоҳур туман адлия бўлимидан бошланиб, Сайилгоҳ кўчасида якунланади. Ҳуқуқий марш давомида аҳолига турли сайёр хизматлар кўрсатилади, бепул ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳат берилади. Сайилгоҳ кўчасида кўнгилочар ва совринли тадбирлар ташкил этилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Jn5Ff6PBEzE" title="Ҳуқуқий акция ўтказилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Бундан ташқари, аҳолининг Конституциявий билимларини оширишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинаётган 2 босқичли Умуммиллий Конституция имтиҳонида бугунги кунда 100 минг нафардан ортиқ фуқаролар ихтиёрий равишда иштирок этиб, тест учун рўйхатдан ўтган. Жойларда мактаб ўқувчилари ўртасида эса “Конституция ҳуқуқларим пойдевори” мавзусида “туман-вилоят-республика” босқичларида иншолар кўрик-танлови ташкил қилинмоқда.
Аҳолининг ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиши мақсадида ишга туширилган “Legal Tech” ахборот тизимида эса ҳуқуқий ва бошқарувга оид 1 300 га яқин ҳужжат намунаси жойлаштирилган. Мазкур тизимдан фойдаланиш кўрсаткичи жорий йилнинг 10 ойида 2.4. баробарга ортиб, фойдаланувчилар сони 986.7 минг нафарни ташкил этган.
Яна, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган брайл алифбосидаги Конституция чоп этилмоқда.
М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА