Тошкент вилояти Экология бошқармаси инспекторлари томонидан ҳудудларда аҳоли билан белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик борасида тушунтириш ишлари ўтказилишига қарамай ҳуқуқбузарлик ҳолатлари учрамоқда.
Давлат инспекторлари томонидан охирги 6 ойда ўтказилган назорат рейд тадбирларида чиқинди билан боғлиқ 1 минг 618 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Хусусан, Оққўрғон тумани “Ёшлик” МФЙдаги дўкон атрофидаги белгиланмаган жойга чиқинди ташланган ҳолат ўрганилди. Масъуллар томонидан ҳолатга ойдинлик киритилиб, ҳудудда яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Т.Р. томонидан содир этилгани аниқланди.

Оҳангарон шаҳар “Намуна” МФЙ ҳудудига номаълум фуқаролар томонидан турли хилдаги чиқиндилар ташлаб кетилаётган эди. Мазкур ҳудудга кузатув камераси ўрнатилди. Энди фуқаролар белгиланмаган жойга чиқинди ташласа кузатув камераси тасвирга олади.



Бундан ташқари, инспекторлар томонидан шу кунларда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида экилган дарахтларнинг парваришланиши, ноқонуний балиқ овлаш, қум-шағал қазиб олиш каби қонун бузилиш ҳолатлари фош этилмоқда.
А.Мусаев,ЎзА.