Қизиқ ҳолат. Яқинда тижорат банклари ходимларининг маҳаллама-маҳалла юриб, одамларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кредит олишга чорлаб юргани ҳақидаги гаплар қулоғимга чалиниб қолди.

Бир пайтлар арзимаган истеъмол кредити олиш учун ойлаб сарсон бўлганим, казо-казо танишлардан илтимос қилганим, банк ходимлари билан неча марталаб тортишганларим эсимга тушиб, тўғриси унча ишонмадим. Банк ходимларининг ўзи эшигингдан келиб кредит олмайсизми деб сўраб турган бўлса, демак тараққиётда анча одимлаб кетибмиз, дея хурсанд  ҳам бўлдим.  

Бугун эса узоқ йиллардан буён кулолчилик ҳунарини давом эттириб келаётган Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Абзият қишлоғида яшовчи Асад Аллаевнинг кулолчилик фаолиятини ривожлантириш учун кредит ололмай неча ойдан бери овораю сарсон бўлаётгани ҳақида эшитиб, яна хафсалам пир бўлди.  

Асад Аллаевнинг ўғилларидан бири Жавлон Ғаниев кулолчилик борасида анча-мунча муваффақиятларга ҳам эришиб улгурган. У яқинда риштонлик машҳур кулол, Ўзбекистон халқ устаси Алишер Назировга шогирд тушиб, ундан нафақат кулолчилик сир-асрорлари, балки соҳада тадбиркорлик ишини юритиш бўйича ҳам сабоқ олиб қайтди. Энди эса ўз маҳалласида Риштондаги каби кулолчилик маркази ташкил этмоқчи.

– Ҳозир ўғлим билан бирга шу ишни йўлга қўйиш ҳаракатидамиз, – дейди  Асад Аллаев. – Аммо, нима учундир ишнинг бориши анча қийин кечаяпти. Масъул ташкилотларга бир неча бор қилган мурожаатларимиздан сўнг марказ учун эски масжид биноси ажратиб берилди. Банкдан кредит олиб, бу ерда анча-мунча қурилиш, таъмирлаш ишларини амалга оширдик. Энди эса охирги таъмирлаш ишларини якунлаб, керакли жиҳозлар, ускуналарни харид қилишимиз учун маблағ зарур. Шунинг учун имтиёзли кредит олиш мақсадида ҳужжатларни тайёрлаб, тижорат банкига топширган эдик. Лекин ҳеч шу масала ҳал бўлмаяпти, иш эса ортга чўзилиб бормоқда.

Моҳир кулолнинг айтишича, у 40 йилдан буён ўз уйидаги устахонада ишламоқда. Бундан кейин ҳам шу тартибда фаолият юритиши мумкин. Лекин Президент томонидан ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибордан руҳланиб, маҳалласида кулолчилик маркази ташкил этиш лойиҳасига қўл урди. Мақсад устоз-шогирд анъанасини давом эттириш, кулолчилик маҳсулотлари кўргазмасини очиш, янги технологиялар харид қилиб, ишни замонавий андазалар асосида йўлга қўйиш ва иш ўринлари яратиш.  

Айтиш жоизки, Шаҳрисабз кулолчилик мактаби ҳам юртимиз маданий меросида ўзига хос из қолдирган, бой тарих ва қадриятларга эга ана шундай мактаблардан бири ҳисобланади.  

Ҳунарманднинг таъкидлашича, бугун кулол ҳам замон шиддатига мос тарзда, бозор талабидан келиб чиқиб иш кўриши лозим.  

– Илгари кулоллар кўпроқ рўзғор буюмлари, мисол учун идиш-товоқлар ясаган бўлса, ҳозир бу турдаги маҳсулотлар саноат миқёсида, турли шакл ва дизайнларда ишлаб чиқилмоқда, – дейди А.Аллаев. – Лекин бу кулолга иш қолмади, дегани эмас. – Масалан, ҳозир кўпроқ турли сувенир, гултувак каби буюмларни ясаяпмиз. Харидорлар етарли, талаб бор. Ўз ҳунаримни кўплаб шогирдларим қаторида ўғилларимга ҳам ўргатганман. Улар ҳам шу йўналишда мен билан тенгма-тенг ишламоқда.

Қизиқ, маҳаллий мутасаддилар “юқори”дан бирор лойиҳани амалга ошириш бўйича топшириқ келса ёки давлат даражасидаги дастурларга киритилган ишлар бўлса, эртанги сўровидан чўчиб ҳаракат қилади, лаёқатли ташаббускорларни излаб жар солади. Шаҳрисабзлик кулол каби ўзи “кўкариб” келаётган, изланишда юрган кўпчилик ишбилармонлар эса бир қўлловга муҳтож.

Соҳа масъуллари, вилоят мутасаддиларидан ушбу масалага эътибор қаратишларини сўраган ҳолда мақолани шу ерда якунлаймиз. Мавзуга ҳали қайтамиз.

[gallery-3464]

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳунарманднинг оёғидаги тушов ёхуд кредит ололмай сарсон бўлаётган Асад Алиевнинг дардини ким эшитади?