Ҳумоюн Султонов чорак финалга чиқди
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов “ATP-100” таснифидаги халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилаётган ушбу "Челленжер" мусобақасининг 1/8 финал босқичида Ҳумоюн Султонов австралиялик Бернард Томични уч сетда 4:6, 6:3, 6:3 ҳисобида енгди.
Энди теннисчимиз турнирнинг 1/4 финал босқичида франциялик Юго Бланше билан рақобатлашади. Ўйин эртага, 21 февраль куни ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА