Нукусда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж. Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда муаммоли масалалари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектлари вакиллари бирма-бир қабул қилиниб, уларнинг муаммолари масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Натижасига кўра, 5 нафар тадбиркорнинг муаммоси жойида ҳал этилиши таъминланди. Муайян вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган қолган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан муддатлари ва масъуллари аниқ кўрсатилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Шунингдек, ҳудудда жорий йилда хорижий инвестициялар иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ижроси, шу жумладан халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан янгидан бошланадиган лойиҳалар ва уларни ишга тушириш билан боғлиқ долзарб масалалар маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ташаббускор тармоқ раҳбарларининг бевосита иштирокида муҳокама қилинди.  Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ишларни янада жадаллаштириш, прогноз кўрсаткичларининг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоли масалаларни тез фурсатларда ижобий ҳал этиш борасида мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.  

Ҳукумат комиссияси йиғилишида берилган топшириқлар йиғилиш баёни билан тасдиқланиши ҳамда баён ижроси устидан прокуратура органлари томонидан қатъий назорат ўрнатилиши белгиланди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши