Ватанимиз тарихидаги 30 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1800 йил (бундан 220 йил олдин) – бухоролик тарихчи олим Муҳаммад Миролим Бухорийнинг “Фатҳномаи Султоний” (“Султон Фатҳномаси”) асарида ёзилишича, ҳижрий 1215 йил ражаб ойининг ўн учинчисида (милодий 1800 йил 30 ноябрь), жума куни бомдод маҳали Бухоро амири Шоҳмурод вафот этди. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Амир Шоҳмуроднинг вафоти санаси тўғрисида манбаларда турлича маълумот берилган. У ўлимидан олдин ўзини Хожи Ҳабибуллоҳ ҳамда устози Муҳаммад Сафар Хоразмий қабри пойига қўйишларини васият қилади ва ўша жойга дафн этилади.

Тарихчи олим Акбар Замоновнинг “Ўрта аср тарихий шахслари ҳаётининг айрим номаълум саҳифалари” китобида қайд этилишича, Амир Шоҳмурод Амири Кабир, Амири Маъсум, Амири Ғозий, Амири Жаннатмакон, Амири Валий ва Иккинчи Умар каби фахрли номлар билан аталган. Унинг 1785–1800 йиллардаги ҳукмронлиги даврида Бухорога шаҳарнинг ўтмишдаги шукуҳи ва шон-шавкати қайтгандай бўлган. Шоҳмурод тасаввуф ғоялари билан суғорилган “Донишмандлик асослари” асарини ёзган, ҳанафия мазҳабига доир “Бухоро аҳлига фатволар” тўпламини тузган.

Амир Шоҳмурод ҳукмдор, катта бир давлатнинг раҳбари эди. Ваҳоланки, у пичоқ қини ясаб ҳамма қатори ўз касби билан тирикчилик қилди, оила боқди. Давлат тарафидан ажратилган маошини қурилишларга, илм аҳли ва талабаларга сарфлади, ҳукмдор бўла туриб дарвешлардан фарқ қилмайдиган ҳаёт кечирди. Тарихчи олим Абдусаттор Жуманазар таъбири билан айтганда, “у хорижлик сайёҳлар келиб томоша қиладиган улкан иншоотлар қурдирмаган. Аммо ўз даврида буюк эътиқод, мустаҳкам имон биноларини барпо қилган эди”.

1800 йил (бундан 220 йил олдин) – тарихчи олим Бўрибой Аҳмедовнинг қайд этишича, Манғитлар сулоласидан чиққан Бухоро амири Ҳайдар замонида яшаб ижод этган тарихшунос олим Муҳаммад Шариф бўлажак амир Ҳайдарнинг топшириғи билан “Тож ут-таворих” (“Солномалар тожи”) асарини ёзиб тугатди. Мазкур асар етарли даражада ўрганилмаган ва нашр этилмаган. Унинг яхши бир нусхаси Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти кутубхонасида сақланади.

1883 йил (бундан 137 йил олдин) – Тошкентда тошбосма усулида ўзбек тилида чиққан биринчи китоб – Сўфи Оллоёрнинг “Китоби сабот ул-ожизин” асари С.И.Лахтин тошбосмасида нашр этилди. Мазкур китоб Тошкентлик хаттот Саидхўжа томонидан кўчирилиб, Нурмуҳаммад Эсонбоев ноширлигида нашр этилган бўлиб, титул варақасида китобнинг сарлавҳаси, рақами, тошбосмахона номи, китоб босиш учун русча рухсатнома ва китоб босилиб чиққан сана (1883 йил 30 ноябрь) кўрсатилган.

Тарихчи Аббосжон Мирзорахимовнинг қайд этишича, С.И.Лахтин босмахонаси Тошкентда вужудга келган дастлабки тошбосма усулдаги шахсий босмахона эди. Мазкур тошбосма хусусида олиб борилган тадқиқотлар, босмахонанинг ташкил топган санасини аниқ белгилаб бера олмаган. Бу матбаада ўзбек, араб ва форс тилларида китоблар нашр қилинган. Мазкур матбаада нашр этилган асарлардан 10 номда 11 нашри кутубхона фондларида мавжуд.

1910 йил (бундан 110 йил олдин) – актёр, режиссёр, педагог, Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроев дунёга келди (вафоти 1981 йил). У “Алишер Навоий” фильмида Навоий, “Насриддиннинг саргузаштлари”да Насриддин, “Ўтган кунлар” фильмида Мирзакарим Қутидор каби ролларни ижро этган.

1934 йил (бундан 86 йил олдин) – актёр ва режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов таваллуд топди.

1996 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин Воҳидовни “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисида” фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга асосан ўзбек маданиятини юксалтириш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, миллий маънавият соҳасидаги улкан фаолияти ҳамда Мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги самарали хизмати учун Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

2017 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

2018 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукмдорлигида ҳам пичоқ қини ясаб тирикчилик қилган амирни биласизми?