Тиббиёт хабарлари

Давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йил 23 ноябрда ўтказилган йиғилишдаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан бирма-бир учрашувлар ўтказилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги “Темур мед фарм” инфузион дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди.

Корхона 2010 йилда ўз иш фаолиятини бошлаган бўлиб, 85 турдаги МНН маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корхона 1 ойда 1,5 миллионга яқин флакон ишлаб чиқаради. Бугунги кунда 170 нафар ишчи ходим фаолият юритади. Корхона бугунги кунда GMP сертификатини олиш ишларини бошлаб юборган. 

Корхона фаолияти билан яқиндан танишиш жараёнида айрим муаммолар борлиги аниқланди. 10 дан ортиқ турдаги маҳсулотларни қайта рўйхатдан ўтказиш, 15 хил турдаги маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш, агрегация, классификация ва бошқа муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. 

“REKA-MED FARM” инфузион эритмали дори воситалари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Украина қўшма корхонаси ҳам Сирдарё эркин иқтисодий зонасида жойлашган. Корхона ўз фаолиятини 2003 йилда бошлаган. 1 йилда 21 млн. дона тайёр дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мазкур корхонада 300 нафар ишчи ходим фаолият юритади. 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов корхонада бўлиб, мавжуд ҳолат билан танишди. Корхона раҳбари билан бўлган суҳбат давомида иқтисодий зонада 4 та фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритиши ва ишлаб чиқариш учун марказлашган канализация муҳимлиги айтиб ўтилди. Агентлик директори мазкур масала юзасидан вилоят ҳокимлиги билан биргаликда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилишини маълум қилди. 

Шунингдек, корхонанинг мавжуд маркировка ва рўйхатдан ўтказишда бўлган муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиши ҳам маълум қилинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Сирдарё вилоятидаги яна бир ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Ушбу “OMON MED FARM” МЧЖ фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, бу ерда бугунги кунда 200 нафар ишчи ходим фаолият юритмоқда. 

Корхона ишлаб чиқаришни ўз маблағлари ҳисобидан кенгайтириш устида иш олиб бормоқда. Агентлик директори корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Бугунги кунда айрим маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммоси борлиги, уларни ҳал қилиш масалаларига тўхталиб ўтди. 

Корхона томонидан кадрлар масаласига ҳам катта эътибор қаратилган ҳолда фармацевтика йўналишида кадрларни тайёрлаш мақсадида университет ташкил этиш режалаштирилган ва қурилиш ишлари бошлаб юборган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқарувчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ишлари давом эттирилган ҳолда Самарқанд вилоятидаги “Optima Sobirjon“ тиббий буюмлар, “Вакцина Фарм Медикал” МЧЖда ва ”Samarkand England Eco-Medical“ дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналарида бўлинди. Корхоналар фаолияти яқиндан ўрганилиб, муаммо ва таклифлари тингланди. 

Хусусан, инвестиция киритиш, янги лойиҳалар, харид масалалари, маркировка ва агрегация, фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи омиллар, айланма маблағ, молиялаштириш ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди. 

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда, дистибюторлик ташкилотлари фаолиятига сифат тизимининг жорий этилишини жадаллаштириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, хусусий секторда фаолият юритувчи фармацевтлар билан учрашув, дорихоналарда фармацевтика хизмати сифатини ошириш юзасидан йиғилиш ташкил этилди.  

Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар тегишли давлат стандартлари талабларига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ҳамда реализация қилишда уларнинг сифатини, хавфсизлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли биноларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши кераклиги таъкидланди. 

– Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ташиш ва сақлашда уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланиши шарт. Шу сабабли барча ишлаб чиқарувчилар белгиланган талаблар асосида фаолият олиб бориши муҳим, – деди Абдулла Азизов. 

Дорихоналар фаолиятига сифат тизимини жорий этиш яхши дорихона амалиёти GPP Миллий давлат стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йиғилишда ушбу Миллий стандарт талабларига мувофиқлик сертификатларини олиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан тушунтириш берилди.

Андижон, Наманган, Сурхондарё, Навоий вилоятларида бўлган ишчи гуруҳ томонидан ҳам ишлаб чиқарувчиларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, уларнинг ечимини биргаликда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хусусан, харид масалаларини ўрганиш, маркировка, агрегация, рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш, ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи омиллар, ҳудудлардаги дорихоналар фаолиятини ўрганиш, рецепт асосида дориларнинг сотилиши ва бошқа масалаларга эътибор қаратилди. 

Шунингдек, хусусий секторда фаолият юритувчи фармацевтлар билан учрашиб, дорихоналарда фармацевтика хизмати сифатини ошириш юзасидан йиғилишлар бўлиб ўтди. 

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда, дорихоналарда, дистибюторлик ташкилотлари фаолиятига сифат тизимини жорий этилишини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳам бўлиб,  ишлаб чиқарувчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Уларнинг ечимини биргаликда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Бундан ташқари хусусий секторда фаолият юритувчи фармацевтлар билан ҳудудларда бўлиб ўтган йиғилишда дорихоналар фаолиятига сифат тизимини жорий этиш яхши дорихона амалиёти GPP Миллий давлат стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилиши юзасидан суҳбатлашилди. Ушбу Миллий стандарт талабларига мувофиқлик сертификатларни олиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Бухоро вилоятидаги тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи “Tibtexnika” МЧЖда бўлди. Мазкур корхона коронар стент, баллон, интродьюсер, ўтказгич ва ангиографик диагностик катетерлар ишлаб чиқаради. Жами йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 850 минг дона тиббий буюм ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар жами 4 000 000 АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритилган. Корхона ISO 9001-2015, ISO 13485-2016 сертификатларига эга. Ишлаб чиқаришда Корея, Япония, АҚШнинг ускуна ва аппаратларидан фойдаланилади.

Тиббий буюмларни дори воситалари билан қоплаш марказида буюртма асосида асосан чет эл тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар буюмларини дори билан қоплаб бериш ишларини жаҳон стандартларига мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу турдаги сифатли хизматларга талаб жуда юқори ҳисобланиб, бугунги кунда “Tibtexnika“ МЧЖнинг Жанубий Кореядаги асосий ҳамкори "Noanix Corporation Ltd" орқали биринчи буюртмалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 

“Tibtexnika” МЧЖ негизида Бухоро шаҳрида ўзининг ишлаб чиқариш қувватларига яқин жойда Жанубий Корея мутахассислари кўмагида Инновацион тиббий технопарк ташкил этиш лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда. 

Шу билан бирга корхонани молиялаштириш ишлари, бугунги кундаги ҳолати ва давлат харидларидаги иштироки, экспорт ва бошқа масалалар юзасидан гаплашилди. Агентлик директори томонидан бу борадаги ишларни жадаллаштириш ва режалаштирилган янги лойиҳани ишга туширишда кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш билдирилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудлардаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ўтказилди