«Электр энергия таъминотидаги муаммолар бартараф этилиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?» мавзусида ЎзАда овозли чат бўлиб ўтди.

Кузатувчилар томонидан берилган саволларга «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Ҳакимов жавоб берди.

— Ўзбекистонда асосан нима  электр манбаи ҳисобланади?

— Бугунги кунда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши биз энергетикларга жуда катта масъулият юклади. Истеъмолчиларга, аҳолимизга, олис-олис ҳудудларга электр энергиясини етказиб бериш бўйича туну-кун ҳаракат қиляпмиз.

Юртимизда электр энергиянинг 90 фоизга яқини иссиқлик электр станцияларида олинади. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларига ёқилғи етказилади. Асосан табиий газ, захира сифатида мазог ва кўмир ёқилғиси ишлатилади. Табиий газни ишлатиш ҳисобига иссиқлик электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, республикамизда бир нечта гидроэлектрстанция потенциали ва каскади мавжуд. Улар сув энергиясидан фойдаланиб, ягона электр энергетика тизимига электр етказиб беради. Бу ишлаб чиқарилган электр энергияси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 220-500 киловолтли тармоқлар орқали қабул қилиб олинади. Бизнинг ташкилот,  яъни «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ҳудудлардаги 14 та филиали орқали истеъмолчиларга, саноат, ижтимоий соҳа объектларига электр энергияси етказиб берилади.

— Мутахассис сифатида бугунги кунда ҳудудларда тез-тез чироқ кўп ўчишининг сабаблари нимада деб айта оласиз?

— Бизнинг электр энергия тизимимиз жуда мукаммал ҳисобланади. Бу тизимнинг ишлашига жуда кўп омиллар боғлиқ. Бир неча соҳаларни,  яъни газ қазиб олиш, станцияларга етказиб бериш, газни буғ ҳолатига келтириб электр энергиясига айлантириш, ишлаб чиқарилган электр энергияни юқори масофаларга узатиш ва узатилган электр энергияни охирги истеъмолчига етказиб бериш учун мукаммал тизим ишлаши керак. Яъни ҳар битта соҳа ўз йўналиши бўйича ишини олиб бориши зарур.

Бугунги кунда республикамизда об-ҳавонинг пасайиши ҳисобига газ қазиб чиқариш қисқарганлиги сабабли электр станцияларида электр ишлаб чиқариш миқдори ҳам камайган. Ўз навбатида бундай оғир ҳолатларда республика ҳудудларида электр энергияни тежаб, чеклов сифатида ўчириш давомийлигини 2 соатдан оширмаган ҳолатда барча ҳудудларга етказиш топшириғини олганмиз. Бу бўйича тезкор чиқиш гуруҳлари қўшимча равишда равишда ташкил этилди. Истеъмолчиларимизнинг эътирозларини иложи борича камайтириш мақсадида узилиш давомийлигини қисқартирган ҳолда етказиш бўйича соҳа ходимлари 24 соатлик туну-кун ишлаш режимига ўтган.

Овозли чатнинг давомий видеоҳаволасини You tube каналимиз орқали кўришингиз мумкин.

<iframe width="956" height="538" src="https://www.youtube.com/embed/Ij6DIsVosA8" title="ЧИРОҚ НЕГА КЎП ЎЧИШИНИНГ САБАБЛАРИ АЙТИЛДИ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларда нега тез-тез чироқ ўчишининг сабаблари айтилди (+ видео)