
ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни дамда Хоразм вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари ҳамда уни ўтказишга масъул вилоят ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти давом этмоқда.
Мазкур комиссиянинг асосий вазифаси вилоят ҳудудида Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни ташкил этиш ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида тегишли ҳудуд бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ва уларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиш ҳисобланади.
[gallery-20055]
Аъзоларининг умумий сони 21 нафар бўлган ҳудудий сайлов комиссияси таркибининг 33 фоизини аёллар ташкил этади.
Комиссия таркибига турли касб эгалари – тажрибали ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, педагоглар, журналистлар, шифокорлар, муҳандислар жалб этилган. Аъзоларнинг деярли барчаси олий маълумотли мутахассислар экани, аввалги сайловларда тажриба тўплаганлиги комиссияларнинг нуфузини ва масъулиятини янада оширади.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА