Истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида олдини олиш мақсадида “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан 2025 йил мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш манзилли дастурига асосан жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Бухоро шаҳрининг Афросиёб кўчасида мавжуд ер ости ўрта босимли, кесими 159 ммли газ қувури мукаммал таъмирланмоқда. 2 кмга яқин газ қувурида амалий ишларни олиб бориш режалаштирилган бўлса, бугунга қадар 1км 700 метрида жараёнлар бажарилди.

Шунингдек, Бухоро шаҳрининг Самарқанд кўчасидаги газ қувурида ҳам реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Режага кўра кесими 102 ммли бир ярим кмга яқин газ қувурида амалий ишлар бажарилиши белгиланган бўлиб, айни дамда 500 метрга яқин газ қувури реконструкция қилинди. 

– Бухоро тумани “Гулчорбоғ” маҳалла ҳудудида жойлашган вилоят маъмурий марказини газлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Қайд этиш лозим, кесими 219 ммли бўлган 3,2 км газ қувурида амалий ишларни олиб бориш белгиланган бўлиб, бугунга қадар 600 метрда ортиқ газ қувури тортилди. Ҳудудларда давом этаётган жараёнларда 10 дан ортиқ Қурилиш ва монтаж бошқармаси ходимлари ҳамда махсус техникалар жалб этилган, – дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали масъул ходими Акмал Холов.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳудудгаз Бухоро”: эскиси янгиланмоқда