Қўқон юртимиздаги энг қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, ўзбек давлатчилиги тарихида тутган ўрни ва роли катта.

Унинг тарихи ҳақидаги илк ёзма маълумотлар милоддан олдинги II асрнинг бошларида бу ерга келган хитой сайёҳи Чжянь Цянь битикларида учрайди. Ўтган йилда Қўқон шаҳри Туркий дунё туризм пойтахти, деб эълон қилинди.  
Шу боис айни кунларда нафақат Ўзбекистон балки, қўшни давлатлар ҳудудида шаҳар тарихи билан боғлиқ объектлар ўрганилмоқда. Ана шундай жойлар Фарғона вилоятига чегарадош бўлган Қирғизистоннинг Боткен вилоятида талайгина сақланиб қолган. Маълумки, Боткен вилояти қачонлардир Қўқон хонлигига Туркистон тоғи этакларидан кириб келаётган карвонлар, кўчманчи халқлар ва ҳатто душманлар учун ҳам қалқон вазифасини ўтаган. Бу ернинг табиий ландшафти давлатни муҳофаза қилиш учун жуда қулай бўлиб, хонликнинг чегара қисмлари учун унда турли иншоот ва қурилмалар барпо этилган.

Шулардан энг машҳурлари Худоёрхон қалъаси (чегара пости) ва Борса келмас кони қолдиқлари ҳисобланади. “Худоёрхон қалъаси” деб ном олган ёдгорлик тарихчиларга яхши маълум бўлиб, у 18 аср охирларида қурилган. Сўнгги марта Қўқон хони Худоёрхон томонидан мукаммал таъмирланганлиги учун объект шу ном билан сақланиб қолган. Тахминан 500 метр квадратдаги майдонни эгаллаган мазкур объектда юзга яқин чегарачи аскарлар доимий яшаган. Қалъа Сўх дарёсининг юқори қисмида, Туркистон тоғи этакларида, дарё ўзани бўйлаб ўтадиган карвон йўлида жойлашган. Стратегик жиҳатдан жуда қулай нуқтани эгаллаган ва душманнинг фавқулодда ҳужумидан ландшафтнинг ўзи ҳимоялаган. У тош аралаш пахсадан қурилган. Ундаги милтиқдан ўқ узиш учун мўлжалланган нишаклар ҳали ҳануз сақланиб қолган. Афсуски, қалъанинг ички қисмидаги бинолар (казармалар) совет даврида бузиб ташланган ва уларнинг ўрнида ўрикзор боғ барпо этилган.  

Ушбу объектлардан яна бири “Борса келмас” кони бўлиб, у кўп сонли руда конларининг биридир. Ушбу кон Қўқон хонлигини темир билан таъминлаб туриш учун муҳим аҳамият касб этган. У ҳақда халқ орасида турли ривоят ва афсоналар сақланиб қолган. Жисмоний меҳнат жуда машаққатли бўлганлиги сабабли унда асосан ҳарбий асирлар ишлаган. Бу конда ишлаган маҳкумларнинг кўпи қайтиб чиқмаслиги эса, уни халқ орасида “Борса келмас” номини олишига сабаб бўлган. Бу ерда темир рудаси ер юзасига қазиб чиқарилган ва дастлабки қайта ишлов шу ернинг ўзида қўлбола ўчоқларда берилган.

Бу ўчоқларнинг излари ва қайта ишланган руда қолдиқлари (шлаклар) ҳозир сақланиб қолган. Кейинги ишлов Қўқоннинг ўзида, профессионал темирчи усталар томонидан берилган. Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов мазкур объектларда бўлиб, коннинг қолдиқлари билан яқиндан танишиб чиқди. Шунингдек, Боткен вилояти губернаторлиги вакиллари, шу ердаги ўлкашунослик музейи экспозицияси ҳамда унинг илмий ходимлари билан учрашиб, қимматли маълумотлар билан ўртоқлашди. Ушбу сафар ўзбек ва қирғиз халқининг ўтмиши, тарихий-маданий мероси бир эканлигини яна бир карра намоён қилди. 

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Худоёрхон қалъаси” ва “Борса келмас” ғори ҳақида эшитганмисиз?