Бундан беш йил муқаддам Ўзбекистонда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш мақсадида давлат хизматлари марказлари ташкил этилди. Соҳага “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили жорий этилди.

Бу тамойил қандай ишламоқда? Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев шу ҳақда сўзлаб берди:  

– Амалга оширилган ҳуқуқий, ташкилий комплекс чоралар натижасида давлат хизматлари марказлари (ДХМ) аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, давлат ташкилотлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни соддалаштириш марказига айланди. ДХМлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар арифметик прогрессия суръатида ошиб бормоқда. 2018 йилда марказларда 37 турдаги хизмат кўрсатилган бўлса, ҳозирда бу кўрсaткич 280 га етиб қолди.  

Ҳар куни ўртача 40-45 минг фуқаро марказларга ташриф буюриб, хизматлардан фойдаланмоқда. Ҳозирга қадар 45 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.  

2022 йилда 12 миллионга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Бу 2017 йилга нисбатан 83 баравар кўп. Давлат хизматлари кўрсатишда талаб этиладиган ҳужжатлар сони 221 тадан 95 тага (57 фоиз) қисқартирилди. 28 турдаги давлат хизматининг натижаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хоҳишига кўра почта орқали етказиб берилади. Бу эса фуқароларнинг давлат хизматлари марказларига ёки ваколатли органларга иккинчи маротаба овора бўлиб келиб-кетишига чек қўйди.  

Адлия вазирлиги мамлакат рақамлаштириш амалиётида мисли кўрилмаган ишни амалга оширди. Ўтган уч йил ичида ФҲДЁнинг 60 миллиондан ортиқ архив ҳужжати рақамлаштирилди. Бу эса тизимда хизмат кўрсатиш жараёнини рақамлаштириш имконини берди.  

Хизматлар сайёр тартибда ва “экстерриториал” тамойили асосида кўрсатилиши йўлга қўйилди. Олис ва чекка ҳудудда яшовчи фуқароларга енгиллик яратиш, уларнинг вақтини тежаш мақсадида сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган. 2022 йил давомида 800 мингдан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатилди.  

Маълумки, бугунги кунда электрон ҳукумат тушунчасидан кўра кўпроқ рақамли ҳукумат ҳақида гапира бошладик. Зарур ҳуқуқий база, инфратузилма шакллантирилмоқда. “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Давлат дастури қабул қилинган.  

Бунда аҳолини давлат хизматларидан онлайн фойдаланишга ўргатиш ва уларнинг кўникмаларини ошириш муҳим. Шу боис аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ва бунда уларнинг маданиятини ошириш мақсадида ДХМларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаклари ташкил этилди.  

Бу қулайлик давлат хизматларини онлайн тарзда олиш даражасининг ортишига олиб келмоқда. Хусусан, фуқаролар томонидан онлайн тарзда фойдаланилган давлат хизматлари 2020 йилда 3,1 миллион, 2021 йилда 8,4 миллион  ҳамда 2022 йил давомида 11,8 миллионни ташкил этди.  

Давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни идентификация қилишнинг “Мобил-ID” тизими жорий этилди. Бу “веб-сайтдан мобил иловага” (from web to app) тамойилини тўлиқ рўёбга чиқарди.  

“Мобил-ID” тизими ишга туширилганига кўп вақт бўлмаган бўлсада 750 мингга яқин фуқаро ушбу тизимдан рўйхатдан ўтиб, хизматлардан фойдаланмоқда.  

Бюрократия ва қоғозбозликни қисқартириш мақсадида 73 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларни аҳолидан талаб қилиш бекор қилинди, 200 дан ортиқ тартиб-таомиллар соддалаштирилди. Натижада йилига ўртача 20 миллиондан ортиқ аҳоли ортиқча қоғозбозликдан озод бўлди. Идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олди олинди ва аҳолининг 300 миллиард сўмдан ортиқ  маблағи тежалди.  

Оворагарчиликларга барҳам бериш учун комплекс тарзда хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилди. Бу фуқаронинг битта сўрови асосида ўзаро боғлиқ давлат хизматларини композит шаклда, яъни бир пайтда тақдим этишдир.  

Мисол учун, ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганликни қайд этиш жараёнида поликлиникага ҳисобга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш учун ариза юбориш, болани ота-онаси доимий рўйхатда турган манзил бўйича рўйхатга қўйиш, болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш хизматлари бир вақтда амалга оширилади. Бу билан 15 дан ортиқ ҳужжат қисқартирилди.  

Ҳар ойда ўртача 70мингдан ортиқ туғилиш қайд этилаётган бўлиб, ушбу хизмат композит усулида кўрсатилиши натижасида одамларнинг яна 4 идорага 280 минг маротаба овора бўлиб боришига чек қўйилди. Натижада аҳолининг ҳар бир хизматдан фойдаланиш учун бошқа идораларга бориш-келиши билан боғлиқ 11 миллиард сўмдан ортиқ маблағи ўзида қолмоқда.  

2022 йил ноябрь ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одам иммунитети танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинлаш тизими жорий этилди.  

Ҳар куни ДХМ ва ФҲДЁ ларга 300 дан 1,5 минг нафаргача мурожаатчи ташриф буюради. Уларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва тезкорлигини мониторинг қилиб бориш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида Адлия вазирлигида Ситуацион марказ ташкил этилди. Марказ орқали ходимлар фаолияти самарадорлигига баҳо бериб борилади.  

Бу жараённи таҳлил қилиш асносида вазият динамикасини белгилайдиган асосий муаммолар ва масалаларни аниқлаш мумкин. Шу тариқа муаммолар ўз вақтида ҳал этилмоқда.  

Айтиб ўтиш керакки, Европа Иттифоқи ҳамда БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида “Price waterhouse Coopers” халқаро компаниялар тармоғи томонидан давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар ўртасида аноним сўров ўтказилган. Унда фуқароларнинг 90 фоизи кўрсатилаётган хизматлардан қониқиш ҳосил қилиб, марказ ходимлари фаолиятини аъло баҳолаган.  

Аҳоли “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили бу шунчаки баландпарвоз гап эмас, реал воқелик эканлигини эътироф этаётгани соҳа ходимларини мамнун қилиш билан бирга янада яхшироқ ишлашга ундамоқда.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Худоёр Мелиев: фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади