Ҳозирча 3 та бронза нақд. Олтинлар олдинда
Бугун 23 сентябрь куни кечки пайти Россияда давом этаётган ҳарбийлар ўртасидаги 58-жаҳон чемпионатининг қизлар ўртасидаги ярим финал баҳслари ўтказилди.
Хабар берганимиздек, ярим финал жангларида 4 нафар боксчи қизимиз рингга кўтарилади.
Уч нафар вакиламиз, яъни 51 кгда россиялик Екатерина Пальцева билан жанг ўтказган Азиза Ёқубова, 60 кг.да бразилиялик Беатрис Феррейра билан беллашган Райҳона Қодирова ва 69 кг.да юртимиз шарафини ҳимоя қилган Навбаҳор Ҳамидова Саадат Далгатова (Россия)га йўл берган ҳолда бронза медалли бўлишди.
Эътиборлиси, қизларимиз орасида 75 кг.да финал учун жанг қилган Мавлуда Мавлонова польшалик Агата Кацмарскани таслим этиб, олтин медаль учун курашиш имкониятига эга бўлди.
Эртага қолган вазнларда ярим финал жанглари ўтказилади.
Т. Рўзиев, ЎзА