Ховосда сайёр қабул ўтказилди
Аҳоли турмуши, ҳаётидан яқиндан хабардор бўлиш, уларнинг талаб ва эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, аниқланаётган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида Республикамиз бўйлаб оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Сирдарё вилояти Ховос туманининг "Ўзбекистон тўкинчилиги" маҳалласида ўтказилган қабул жараёнида туман сектор раҳбарлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Қурилиш, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Энергетика вазирликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзсувтаъминот” каби вазирлик ва қўмиталарнинг раҳбарлари иштирок этди.

Маҳалла аҳолиси томонидан қурилиш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, мактабгача таълим, электр энергияси ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ўртага ташланди. Билдирилган таклиф ва муаммолар қабул вақтида ўрганиб чиқилиб, ижрога йўналтирилди. Бу тарздаги сайёр қабуллар қанчадан-қанча фуқаронинг тақдирида бурилиш, турмуш тарзида ўзгариш ясамоқда. Инсонларнинг эртанги кунга умидини мустаҳкамлаб, ишончини оширмоқда.

Учрашувда билдирилган таклиф ва муаммолардан келиб чиқиб, ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар жойида бартараф этилди.

Ш.Суяров,
Ф.Тошматов (сурат), ЎзА