Бухорода 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда.

Эрта тонгдан вилоят ҳокими бошчилигида вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва масъуллари, меҳнат фахрийлари, тиббиёт, олий, ўрта махсус, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, ҳарбий қисмлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар Бухоро шаҳрида жойлашган Хотира майдонига йиғилди.

Йиғилганлар Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат кўрсатилди.  

9-май – Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларда, қишлоқ ва маҳалларда, ташкилот, идора ва муассасаларда кенг нишонланмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотира ва қадрлаш тадбирлари давом этмоқда