Хотира бор экан – миллат барҳаёт
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тинч ва ёруғ кунларимиз учун курашган ватандошларимиз хотирасини ёд этиш, ёши улуғ боболаримизга эҳтиром кўрсатиш мақсадида «Хотира бор экан – миллат барҳаёт» шиори остида акция бошлади.
Маълумки, бу фаровон кунларга етишимиз ўз-ўзидан бўлган эмас. Хусусан, тинчлик учун жон фидо қилган аждодларимиз ёдига эҳтиром бу бизнинг олий бурчимиздир.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 апрелдаги «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган акция мамлакатимиз бўйлаб жорий йилнинг 10 май кунига қадар марказий хиёбон, маҳалла ва аҳоли гавжум очиқ жойларда ўтказилади.
Акция доирасида таниқли шахслар иштирокида «Шараф лентаси»ни тарқатиш, фахрийлар иштирокида «Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч» мавзуиаги учрашувлар, ҳарбий оркестрлар мусиқий чиқишлари ҳамда «Менинг бобом меҳнат фахрийси!» фотосуратлар танлови бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, «Шараф лентаси» акс этган фотосуратларни #SharafLentasi хештеги остида трендга олиб чиқиш режалаштирилган.
Гулноз БОБОЕВА, ЎзА