Ватанимиз тарихидаги 9 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1865 йил (бундан 160 йил олдин) – Қўқон хонлигининг амирлашкари Алимқул қўмондонлигидаги қўқонлик аскарлар ва Тошкент шаҳри ҳимоячилари Шўртепада генерал Черняев бошлиқ рус қўшинларига қарши ҳужумга ўтди. Ниҳоятда қаттиқ жанг бўлиб, Алимқул оғир яраланди ва ўша куни вафот этди. У бу вақтда тахминан 33–34 ёшда эди. 10 майда Алимқул Тошкентдаги Шайхонтоҳур қабристонига дафн этилди.

Тошкент мудофаасининг ташкилотчиси, довюрак лашкарбоши Алимқул вафотидан сўнг Тошкентни руслардан ҳимоя қилиш учун курашга кирган ҳимоячилар ўртасида парокандалик ва ваҳима бошланди. Қўқон хонлиги аскарлари Алимқул хазинасини олиб, ўз юртларига жўнаб кетдилар. Шу тариқа, Тошкентда Қўқон хонлигининг қарийб 60 йиллик ҳукмронлиги барҳам топди.

1882 йил (бундан 143 йил олдин) – Боқий тахаллуси билан ижод қилган ўзбек адабиётшуноси, манбашунос, шоир Мирзаабдулла Насриддинов таваллуд топди (вафоти 1967 йил). У шарқ мумтоз адабиётини чуқур билган, халқ орасида навоийхон, бедилхон деган ном олган. Навоий асарларини эски ўзбек ёзувидан янги ёзувга ўтказишда кўмаклашган.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Бухоро Республикаси Иқтисодий кенгаши қайтадан тузилди. У бошқарув, ишлаб чиқариш, савдо, озиқ-овқат, пахтачилик, транспорт, ҳарбий, молиявий бўлимлардан иборат бўлган.

1932 йил (бундан 93 йил олдин) – актёр ва режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов (вафоти 2016 йил) таваллуд топди. У театрда 150 дан ортиқ роль ижро этган. Кинода “Мафтунингман” фильмидаги Шариф роли билан машҳур. Санъат Девонов 2001 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

1945 йил (бундан 80 йил олдин) – 9 майга ўтар кечаси тунги соат 2:15 да радио орқали Юрий Левитан кўтаринки руҳ билан Берлинда фашистлар Германиясининг сўзсиз таслим бўлгани ҳақидаги ҳужжатга имзо чекилгани тўғрисидаги хабарни бутун дунёга маълум қилди.

1945 йил (бундан 80 йил олдин) – физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Беҳзод Йўлдошев таваллуд топди (вафоти 2024 йил). У 2000–2005 ҳамда 2017–2024-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти лавозимида фаолият юритган. 400 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 20 дан ортиқ ихтиролар муаллифи.  

У Халқаро атом энергияси агентлигида фан бўйича маслаҳатчи, АҚШнинг Вашингтон ва Стенфорд университетлари, Бирлашган ядро тадқиқотлари институти профессори лавозимларида ишлаган. Бир қатор ривожланган мамлакатлардаги илмий лабораторияларда халқаро тадқиқотчилар гуруҳлари томонидан бажарилган йирик экспериментлар ҳамда ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ядро қуролларини тарқатмаслик бўйича амалий ечимлар ишлаб чиқиш юзасидан йирик лойиҳаларга раҳбарлик қилган.

Академик Беҳзод Йўлдошевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари, Беруний номидаги давлат мукофоти, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” унвони билан мукофотланган.  

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасида биринчи бор 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланди. Тошкентда Ватан озодлиги учун жон фидо этган халқимиз фарзандлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида барпо этилган “Хотира ва қадрлаш майдони”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Майдонда “Мотамсаро она” ҳайкали ҳамда хиёбоннинг шимолий ва жанубий томонида қад кўтарган айвонлар токчаларида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик барча жангчиларнинг исм-шарифи битилган металл токчалар ўрнатилди.

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хоразм вилоятининг Боғот, Жиззах вилоятининг Зафаробод, Мирзачўл, Дўстлик туманларида, Навоий вилоятининг Хатирчи туманида, Гулистон шаҳрида Хотира хиёбонлари барпо этилди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Тошкент шаҳрида барпо этилган Ғалаба боғи очилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, дастлаб “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. Давлатимиз раҳбари боғдаги “Шон-шараф” музейи экспозицияси, “Кўз ёши” мажмуаси билан танишди, Ғалаба боғининг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди. Ғалаба боғидаги амфитеатрда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотира: академик Беҳзод Йўлдошев таваллудига 80 йил тўлди