Қарор ва ижро

Аёллари эъзозланган мамлакатда файзу барака, тинчлик-хотиржамлик ҳукмрон бўлади, дейишади. Дарҳақиқат, хотин-қизларга ҳар жиҳатдан ҳурмат-эътибор кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг инсонпарварлик сиёсатидан далолат, жамиятда меҳр-оқибатлилик муҳити устуворлигидан дарак.  

Мамлакатимизда ҳам хотин-қизларга кенг имконият яратиш, уларнинг ўз салоҳиятини намомён этиши учун зарур шароитлар яратиш, имтиёзлар бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айнан ушбу йўналишга қаратилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, айни пайтда муайян саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.  

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор вазифалар ўз аксини топган.  

Мазкур қарор ижросин таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни тегишли ҳокимликлар ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилди. Бунда ўқиш учун тўлов пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан, шунингдек, молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.  

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Мазкур низомда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан базавий тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш мақсадида талабгорларни танлаб олиш мезонлари, шартлари ва шу мақсадда маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилаётган комиссиялар фаолияти, танланган 100 нафар талабгорларга тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш тартиби ўз аксини топган.  

Қарорга кўра, мазкур тартиб 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб жорий қилинди. Хўш, бу борада олий таълим муассасаларида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Қарор ижроси доирасидаги ишлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети вакилларига юзландик.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида университетимиз томонидан ҳам аниқ чоралар кўрилмоқда, – дейди Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Жамолиддин Маманов. – Аввало, таъкидлаш жоизки, ушбу қарор доирасидаги талабгорларни танлаб олишнинг ўз мезонлари мавжуд. Яъни, отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар ҳамда боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар танлаб олинади. Хусусан, университетимизда жорий ўқув йилида хотин-қизарни қўллаб-қувватлаш бўйича республика миқёсида ажратилган 4 фоизли квота асосида 5 нафар қизлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Шунингдек, 2-4 курсларда таҳсил олаётган 18 нафар эҳтиёжманд талаба-қизлар танлаб олиниб, уларнинг ҳужжатлари тегишли вилоят ҳокимликларига юборилган, тўлов-контракт пулларини тўлашда амалий ёрдам беришлари бўйича расмий хатлар жўнатилган. Таъкидлаш жоизки, бу борадаги чора-тадбирлар муҳтож қизларни, боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёлларни қўллаб-қувватлаш баробарида, уларнинг ҳаётга, келажакка бўлган интилишини орттиради, орзу-умидлари сари ҳаракат қилишига мотивация беради.  

Дарҳақиқат, хотин-қизлари илмли, маърифатли бўлган юртнинг келажаги ҳам буюк бўлади, зиё нури билан равнақ топади. Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар ҳамда боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёлларнинг олий таълимга эга бўлиши учун қулайликлар яратилгани ушбу тоифадаги хотин-қизларга катта руҳий мадад беради. Ўз келажагига, эртасига бўлган ишончи ва умидини янада мустаҳкамлайди. Инсон қадр-қиммати эъзозланган юртда мамнун ва бахтиёр яшашига туртки бўлади.  

Муҳтарама КОМИЛОВА,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлари илм-маърифатли юртнинг келажаги ҳам буюкдир