Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари ва яратилаётган шарт-шароитлар. Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатлари тажрибаси" мавзусида семинар ўтказилди.

Семинар "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси, Шарқ аёли халқаро жамоат фонди, Қозоғистон оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси ва Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шартномалар ва бошқа қўшма ҳужжатларнинг амалдаги ижросига эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ҳунармандчилик, касаначилик ва тадбиркорлик фаолиятининг бошқа соҳаларида бандлигини таъминлаш орқали уларнинг қўшимча ва барқарор даромад манбалари шаклланишига шароит яратиш борасида Тошкент вилоятида ҳам кенг қамровли ишлар қилинмоқда. Айниқса, чекка ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг маълум бир миқдорда иқтисодий ҳолати яхшиланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

– Бугунги кунда вилоятнинг барча ҳудудларида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб, даромад топаётган ва янги иш ўринларини яратаётган инсонлар кўп, – дейди Шарқ аёли халқаро жамоат фонди раҳбари Саодат Турсунбаева. 

– Бироқ ёрдамга муҳтож, ишсиз фуқаролар ҳам талайгина. Уларга тўғри йўл кўрсатган ҳолда бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш муҳим. Ҳозирги кунда ишсиз аёллар ва ёшларга банклардан кредит ажратилиб, томорқадан унумли фойдаланиш борасида йўл-йўриқ кўрсатиляпти. Хусусан, Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаси бўйича тадбиркорлик қилиш учун зарур тавсия ва маслаҳатлар берилиб, мазкур соҳа бўйича бизнес режалар ҳам тақдим қилинди.

Семинарда маъруза қилган ALMA U университетининг тадбиркорлар лабораторияси директори Яна Исакова оилавий тадбиркорликни ташкил этишда мақсадни тўғри қўйиш, имкониятлардан унумли фойдаланиш ва халқаро тажриба юзасидан қизиқарли маълумот берди. Шундан келиб чиқиб, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш лозимлиги юзасидан фикр юритилди.  

Оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонуний талаблари хусусида маълумот берилди.  

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш йўлидаги имкониятлар ва тўсиқлар хусусида семинар ўтказилди