Ҳозирги кунда жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва фаоллиги алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги иштироки орқали мамлакатнинг ривожланиш даражасини белгилаш мумкин. Шу боис, юртимизда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни касб-ҳунарга ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 2025 йилда Навоий вилоятида 7 минг 585 нафар хотин-қизни касб-ҳунарга, 7 минг 32 нафар хотин-қизни эса тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитиш белгиланган. 

– Марказимиз томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган, узоқ муддат бола парвариши таътилида бўлган, оғир иқтисодий аҳволга тушган, миграциядан қайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ва бандлиги таъминланмаган хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида 36 турдаги йўналишлар асосида бепул касб-ҳунарга ўқитиб келинмоқда, – дейди вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Гулсанам Норова. – Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 1626 нафар ўқитилиши режалаштирилган хотин-қизлардан 1162 нафари https://kasbiy-talim.uz платформаси орқали ўқитилди. Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, вилоят АТ Халқ банки билан ҳамкорликда ўқитилган хотин-қизларнинг 267 нафарига имтиёзли кредит ажратилган бўлса, 312 нафари ўзини-ўзи банд қилишди, 119 нафари эса мавсумий ва доимий ишга жойлаштирилди.

Марказ ҳузурида “Тадбиркор аёллар” клуби ташкил этилган бўлиб, клубга аъзо бўлган 171 нафар тадбиркор аёллар учун мунтазам равишда очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар ташкил қилиниб, “Бизнес саёҳат” лойиҳаси доирасида 956 нафар хотин-қиз қамраб олинди.

Келгусида марказ томонидан ушбу жараёнларни янада ривожлантириш, аёлларнинг ишга жойлашишини осонлаштириш ва уларни янги касбларга ўргатиш имкониятларини кенгайтириш борасида ишлар изчил давом эттирилиб, аниқ-чора-тадбирлар белгилаб олинган. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар бепул касб-ҳунарга ўқитилмоқда