Хотин-қизлар бандлиги – устувор вазифа
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳам хотин-қизларни иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган ҳар бир мақсад ва уни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар фуқароларнинг, айниқса хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилаш, имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришида муҳим аҳамият касб этади.
Президентимизнинг жорий йил 7 мартдаги “Хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ҳам хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳам мазкур йўналишда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу қарорда 2024-2025 йилларда тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагани билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилиши назарда тутилган.
Туманимизда ҳар бир маҳалла кесимида ташаббускор хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, маҳаллаларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, кооперация асосида лойиҳаларни амалга ошириш ва албатта учрашувлар ташкил этиш каби бир қатор самарали ишлар ташкил қилинмоқда.
Дастурни шакллантириш унга киритилган лойиҳаларга кредит маблағлари ажратиш бўйича туманда 355 нафар хотин-қизга қарийб 4 миллиард 500 миллион сўм АТ “Халқ банки”, АТБ “Микрокредитбанк” ҳамда АТБ “Бизнесни ривожлантириш банки”га ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилди. Туманимизда 1,5 минг хотин-қизнинг касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилиши режалаштирилган. Ҳозирги кун ҳолатида 782 нафар хотин-қизга мазкур билим кўникмалари тўлиқ ва мукаммал тарзда берилгани таҳсинга лойиқ.
Сабоҳат Бабаева,
Ховос тумани ҳокими ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими
бошлиғи
ЎзА