Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни деҳқончилик орқали даромад олишларини йўлга қўйиш мақсадида жорий йилда Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида 800 нафар ишсиз ёшларга аҳоли пунктига яқин энг серунум ва сув таъминоти яхши бўлган майдонлардан 400 гектар ер майдони ажратилган эди.
Бугун ушбу ёшлар ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланмоқда. Жумладан, тумандаги “Бўстон” маҳалласи ёшлари 58 гектар майдонда қовун етиштириб, уни экспортга йўналтиришни мақсад қилган.
– Меҳнатимиз ўз натижасини бериб, эккан қовунларимиз ҳосилга кирди, – дейди Отабек Маматисаев. – Демак, меҳнат қилсак яхши даромад топамиз, рўзғоримиз тўкин бўлади. Тенгдошларим билан биргаликда меҳнат қилмоқдаман. Олдимизга улкан режалар қўйганмиз.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ZIbYTX1CaSs?si=1F6DP_ziiOqCa2qZ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Шуҳрат Суяров,
ЎзА мухбири (видео)