“Ҳосил”га кирган кўкнорилар “бевақт” узилди
“Қорадори-2024” тадбирининг 1-босқичида кўкнори етиштириш билан боғлиқ яна бир жиноий ҳолат бартараф этилди.
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида бўлиб ўтган тезкор тадбирда Бухоро ва Сурхондарё вилоялари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши кураш бўлими тезкор вакиллари, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг ҳамкорлиги бесамар кетмади.

Олдиндан олинган маълумотлар асосида ҳаракатланган тезкор гуруҳ иштирокчилари фуқаро Н.Р нинг яшаш хонадонини холислар иштирокида кўздан кечирган вақтда экин экиш учун белгиланган ер майдонида кўкнори ҳамда каннабис ўсимликларини парваришлаб келаётганлигини аниқланди.

ИИБ нинг Эксперт криминалистика маркази хулосасида ҳам гиёҳвандлик ўсимлиги эканлиги тасдиқланган 12 туп каннабис ва 317 туп кўкнори ўсимликлари барчаси ашёвий далил сифатида тегишли қонунчилик асосида сақловга олинди.

Айни вақтда божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.