Юқори Чирчиқ туманидаги фермер хўжалигида “Пахта етиштиришда биологик симуляторлардан фойдаланиш орқали ҳосилдорликни ошириш” мавзусида дала семинари ўтказилди.

Унда Уруғчиликни ривожлантириш маркази раҳбари Шуҳрат Отажонов, Республика Пахтачилик кенгаши, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти масъуллари ҳамда AKIS ташкилоти мутахассислари қатнашди.

Семинарда биостимуляторлардан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу услуб ҳосилдорликни ошириш билан бирга, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва экологик мувозанатни таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Хусусан, “Мирзаев Ислом” фермер хўжалигининг 33 гектар майдонида ғўзанинг “Султон” нави “Biovak Y24” биостимулятори билан ишлов берилганида ижобий натижа кузатилди. Тажриба давомида препарат қўлланилмаган назорат майдони ҳам намойиш қилиниб, ундаги 12 қатор ғўзанинг ривожи ва ҳосилдорлиги паст бўлгани маълум бўлди.

Олимлар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги технология ёрдамида гектаридан ўртача 50-60 центнер ҳосил олиш мумкин. Бу тажриба пахтачилик соҳасида инновацион ёндашувларнинг амалий натижасидир.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳосилдорликни оширишда янгича ёндашувлар лозим