Хорижлик яна бир ўқитувчи Бухорода ишлайди
Мамлакатимизда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган “Зўр!” (“Класс”) лойиҳаси доирасида айни пайтда Бухоро шаҳридаги 42-, Жондор туманидаги 1- ҳамда Ромитан туманидаги 3-умумтаълим мактабларида 3 нафар россиялик педагог ўқувчиларга рус тили, математика ва биология фанларидан сабоқ бермоқда.
Яна бир хорижлик мутахассис Бухоро туманидаги 2-умумтаълим мактабида иш бошлади.
Россиялик физика фани мутахассиси Оксана Овчаренко эндиликда мазкур мактабда физика фанининг сир- асрорларини бухоролик ўқувчиларга ўргатади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири