Афтондил Эркинов миллий адабиётимиз, бой адабий меросимизнинг фаол тарғиботчиси. Филология фанлари доктори А.Эркинов 1964 йил Тошкентда филология фанлари доктори, профессор Содир Эркинов (1930–2009) оиласида дунёга келган.

1981–1986 йиллари Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиган. 1987–2017 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Қўлёзмалар институти, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, “Тамаддун” нашриёти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида турли лавозим ва вазифаларда фаолият олиб борган. 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказида ишлайди. Шунингдек Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида дарс бериб келмоқда.

1990 йил “Алишер Навоийнинг пейзаж яратиш маҳорати (“Садди Искандарий” достони мисолида)” мавзусида номзодлик, 1998 йилда эса “Алишер Навоий «Хамса»си талқинининг ХV – ХХ аср манбалари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

У ўзбек мумтоз адабиёти намуналари, хусусан, таркибига Алишер Навоий асарлари ҳам киритилган қўлёзма манбалар устида илмий тадқиқотлар ўтказади. Германия, Франция, Туркия, Эрон, Австрия, Россия ва Япония мамлакатларида малака оширишда бўлган ва улардаги қўлёзмалар билан танишган. 2006 йилдан Англиянинг Кэмбриж шаҳрида жойлашган “Ислом даври қўлёзмалари” халқаро илмий ташкилоти (TIMA), 2015 йилдан АҚШнинг форсий тиллилар жамиятини ўрганиш илмий ассоциацияси (ASPS) ҳамда 2017 йилдан АҚШнинг Марказий Осиё тадқиқотлари илмий жамияти (CESS) аъзоси.

А.Эркиновнинг хорижий мамлакатларда ўзбек мумтоз адабиёти, маданияти, тарихи ва Навоий ижодига доир инглиз, француз, немис тилларида ўттизга яқин мақолалари эълон қилган. У ўзбек адабиётининг ижтимоий муҳит билан боғлиқ жиҳатларига доир йўналишда тадқиқотлар олиб боради. Тадқиқотчининг 2004 йил Берлинда “Чор Россияси даврида Туркистон ва Хива хонлигида хутба ва дуолар”, 2009 йил Токиода “1898 йил Андижон қўзғолони ва унинг йўлбошчиси Дукчи эшон – давр шоирлари баҳосида” номли китоблари инглиз тилида нашр этилган.

Навоийшунос олим 2003 йил Париж миллий кутубхонасидан Қўқон хони Муҳаммадалихон (1822–1842) учун 1836 йилда кўчирилган баёзни аниқлаган ва фанга олиб кирган. 2007 йилда эса ўз вақтида Миён Бузрук Солиҳов тилга олган, Қўқон хони Умархон томонидан усмонли турклар султонига юборилган ва катта қисмини Навоийнинг “Ҳазойинул маоний”си эгаллаган шеърлар мажмуаси – “Муҳаббатнома” қўлёзмасининг Истанбул университетида мавжудлигини аниқлаб, у ҳақидаги дастлабки мақоласини эълон қилган.

Афтондил домла Алишер Навоийнинг ҳаётлиги даврида тузилган ёки кўчирилган бир нечта қўлёзмаларини аниқлашга эришган. 2010 йилда Алишер Навоийнинг “Илк девон”идан кейин, унинг ижоди ихлосмандлари томонидан 1471 йили Оққуюнлилар салтанатида тартиб берилган, навоийшуносликка илгари маълум бўлмаган Навоий девони қўлёзмасини аниқлаб, 2012 йил навоийшуносликка олиб кирган. Мазкур девон қўлёзмаси Мисрнинг Дор ул-кутуб кутубхонасида сақланиб, у олим томонидан навоийшуносликка “Оққуюнли мухлислар девони”, деган шартли ном билан киритилган. 2015 йил мазкур девон қўлёзмаси факсимилесини инглиз, ўзбек ва рус тилларидаги сўзбоши билан Токиода нашр қилдирган. 2018 йил “Бадоеъ ул-бидоя”нинг Алишер Навоий ҳаётлигида кўчирилган икки нусхасини Теҳрон ва Истанбул кутубхоналаридан аниқлаб, навоийшуносликка маълум қилган.

2019 йил Оққўюнлилар ҳукмдори Султон Яқуб (1478–1490) буюртмаси бўйича Навоий шеърларидан сайлаб олиб тузилган ва 885/1480-81 йиллар кўчирилган кичик мажмуани аниқлаган. Мазкур тўплам шартли тарзда “Султон Яъқуб сайланмаси”, деган ном остида навоийшуносликка олиб кирилган. Устоз Афтондил Эркинов 1999–2017 йилларда Япония, Англия, Франция, Германия, Россия, Эрон ва Туркиядаги илмий марказ ва университетларда тадқиқотлар олиб борган, малака оширган ҳамда хориждаги ўттиздан ортиқ халқаро конференцияларда маърузалар ўқиган.

Ўлмасбек Хўжаев,

Ўзбекистон  ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир-журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижлик навоийшуносларни ўрганувчи олим