Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 24.03.2018 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, қарздор А.С.дан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисм миқдорида ундирувчи З.А.га алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Қизилтепа туман мажбурий ижро бўлими иш юритувига 2018 йил 12 июнда келиб тушган бўлиб, ижро ҳужжати юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Қарздор алимент тўловларини мунтазам равишда тўлиқ тўлаб келиб, фарзандининг вояга етгунига қадар бўлган алимент қарздорлигини ҳисоблаб беришни сўраб, мурожаат қилган эди.

– Ижро ҳаракатлари давомида 2020 йил 15 февралда А.С.нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган, – дейди туман мажбурий ижро бўлими давлат ижрочиси Элдор Тўлқинов. – Олдиндан тўланиши лозим бўлган 8 йил уч ойлик алимент суммалари “mib.uz” дастури орқали ҳисобланиб, жами 143 миллион 646 минг 413 сўмни ташкил этиши тўғрисида қарздорга маълум қилинди. А.С. эса ҳисобланган алимент пулларини ўша куннинг ўзида туман бюро бўлимининг депозит ҳисоб рақамига тўлаган. Натижада унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинчалик чеклаш тўғрисидаги қарор бекор қилиниб, жорий йилнинг 2 июнь куни ижро ҳужжати тамомланган.

Ушбу ундирилган маблағ З.А.га нақд пул шаклида топширилди.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижга чиқмоқчи бўлган отадан 8 йил 3 ойлик алимент пуллари олдиндан ундирилди