“Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди.

Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредити ажратилиши амалдаги қонун билан чекланган. Натижада, мазкур чекловни четлаб ўтиш учун аҳолимиз бошқа молиявий воситалардан фойдаланиб келмоқда.  

Маълумотларга кўра, 2021 йилда бозордаги 54 фоиз совутгич, 48 фоиз кондиционер ва 47 фоиз газ плиталари импорт қилинган.  

Аҳолига ажратилган мақсади белгиланмаган кредитлар – микроқарз 2021 йилда 9,9 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилда эса 16,7 триллион сўмга (ўсиш 1,7 баробар) етган.  

Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.  

Амалда истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) олиш учун берилади. Таъкидлаш жоизки, 2006 йилда қонун қабул қилинган вақтда ушбу норма мамлакат бозорида товар ва хизматлар танқислиги туфайли зарур эди.  

Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди.  

Мазкур қонунни қабул қилиш молиявий истеъмол кредити бериш тартибини такомиллаштириш ва соддалаштириш, истеъмолчи-фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.  

Истеъмол кредити давлат хизматининг бир шакли бўлиб, аҳолининг маҳсулотларга бўлган талабини рағбатлантиради, уларни ишлаб чиқариш ва сотишни кўпайтириш эвазига оддий фуқаролар ҳаётининг яхшиланишига олиб келади.  

Шуни инобатга олган ҳолда амалдаги қонунчиликка кириталаётган ўзгартиришлар мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, меҳнат самарадорлигини рағбатлантириш, кадрлар алмашинувини қисқартириш ва натижада жамиятдаги ижтимоий кескинликни камайтиришга йўналтирилган.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам энди истеъмол кредити берилади