Филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шуҳрат Ҳайитовнинг "Хорижда бобуршунослик" номли китоби чоп этилди.

Тўплам буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан "Bayoz'' нашриёти томонидан нашр этилган.  

Жаҳонда бирорта машҳур кутубхона йўқки, у ерда халқимиз тарихи ва адабиётига тегишли қўлёзма асар бўлмаса. Бугунги кунда дунё китоб фондларида буюк алломаларимизнинг юз мингдан зиёд қўлёзмалари сақланмоқда. Улар асосида минглаб тадқиқотлар, китоб ва рисолалар чоп этилган ҳамда юзлаб диссертациялар ёзилган. Бир сўз билан айтганда, дунё маърифат аҳлининг улуғ аждодларимизга тегишли бой илмий-адабий меросига бўлган қизиқишлари асрлар оша шаклланиб келган.  

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш, асарларини таржима қилиш борасида кўплаб мамлакат олимлари қатори туркиялик мутахассислар ҳам муносиб ўринга эга. Турк олимлари томонидан бу борада бир қанча илмий изланишлар олиб борилган. Таржима, йирик монографик асарлар, илмий-оммабоп рисолалар чоп этилган. Аммо бу каби ишлар ҳали бобуршунослик илмида ўрганилмаган эди.  

Мазкур монографияда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг хорижда ўрганилиши, шунингдек, дунё фондларида сақланаётган қўлёзмалар тадқиқига алоҳида аҳамият қаратилган. Китобда шоир асарларининг ўзбекча-туркча манбалари қиёсий тадқиқ этилиб, «Бобурнома», «Бобур девони», «Мубаййин», «Рисолайи волидийя» асарларининг туркча таржималари қиёсий-типологик метод асосида ўрганилган. Турк адабиётида шоир ҳаёти ва ижодининг ёритилиши, асарлари таржимаси, қўлёзма матни ва унинг тавсифи ва талқини кабилар билан боғлиқ бобуршуносликдаги актуал масалалар ва уларнинг ечимига оид илмий-назарий хулосалар ишлаб чиқилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Хорижда бобуршунослик" китоби чоп этилди