Яқинда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Ан-Наҳар” нашри ЎзА мухбири Муҳаррама Пирматованинг “Ўзбекистонда 2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” сарлавҳали мақоласини чоп этди.

Мақолада Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номлагани Янги Ўзбекистонда она табиатни асраб-авайлаш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги яна бир ифодаси бўлгани таъкидланган

Шунингдек, жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларни ўз ичига қамраб олган муҳим ҳужжат – “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги фармони лойиҳаси бўйича айни кунларда кенг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтаётгани урғуланган. 

Муаллиф Давлат дастури лойиҳаси “Ўзбекистон- 2030” стратегиясида назарда тутилган вазифалар асосида ишлаб чиқилганига эътибор қаратган. 

2025 йил Давлат дастури лойиҳасида 295 та амалий чора-тадбир, 87 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат рўйхати, шунингдек, 269 та мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилгани, шунингдек, ҳужжат билан атроф-муҳитни асраш йўналишида вазирлик ва идоралар томонидан биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар, атроф-муҳитни асраш бўйича халқаро ҳамкорлик йўналишида вазифаларни амалга ошириш режаси ҳамда “Яшил туризм” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси тасдиқланиши кутилаётганини қайд этган. 

Шаҳзода Қултўраева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида