БААнинг “Кўрфаз” (Al-Khaleej) нашри “Бухоро – қадим маданият ва илм-фан ўчоғи” сарлавҳали мақола эълон қилди.

Мақола Бухорои шарифнинг тарихи, қадимги маданият ва илм-фан ривожидаги ўрни, кўҳна кент осори атиқалари ва тарихий-меморий обидалари тавсифи, шунингдек шаҳарда бугунги кунда юз бераётган ижобий ишлар эътирофидан иборат.

– Жаҳоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Бухоро номи дастлаб IX асрда тарихчи Наршахий томонидан зикр этилган, – дейди муаллиф Жакати Ал-Шайх. – Кўплаб тарихчилар, тилшунослар фикрича, Бухоро атамаси санскритча “вихара” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “қалъа” маъносини англатади. Ушбу шаҳар Хитойдан Римга олиб борувчи Буюк Ипак йўлининг энг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган.

VIII асрда ислом кириб келиши билан Бухоро диний марказга айланди ва “Бухорои Шариф” дейила бошланди.

Ўтмишда бир неча бор форслар, араблар, мўғуллар томонидан вайрон қилинган ва яна тикланган Бухоронинг иқтисодий ва маданий тараққиёти Сомонийлар ва Шайбонийлар даврига тўғри келади.

Ҳозирги Бухоро дунёнинг кўпчилик шаҳарлари сингари эски ва янги ҳудудга бўлинган. Янги шаҳарда маъмурий бинолар, мактаблар, институтлар, саноат корхоналари жойлашган.

IX-X асрда қурилган Исмоил Сомоний мақбараси Бухородаги энг қадимий ёдгорликлардан бири сифатида ҳозир ҳам худди 1000 йил аввалгидек чиройли кўринишга эга. 875-999 йиллар ҳукмронлик қилган Сомонийлар пойтахти Бухоро бўлган буюк давлат барпо этган. Ўша давр қурилиш, санъат турлари, шунингдек математика, геометрия, физика сингари аниқ фанлар юксак даражада ривожланиши билан ажралиб туради.

“Шаҳар ичидаги шаҳар” – Арк қалъаси юз йиллар давомида Бухоро ҳукмдорларининг расмий яшаш жойи эди. Мажмуа ичида кўчалар, тор кўчалар, сарой, масжид, устахоналар бўлган.

Пойи Калон меъморий мажмуаси ҳам киши эътиборини жалб қиладиган жой. Мўғуллар давридан анча илгари, XII асрда барпо этилган Калон минораси, шаҳарнинг, деярли, ҳамма жойдан кўринади. XVI асрда Пойи Калон ёнида Масжиди Калон, қаршисида Мир араб мадрасаси қурилган.

Лаби Ҳовуз – Бухоро аҳли ва меҳмонларнинг севимли жойи. Майдон ўртасидаги катта ҳовуз атрофида турли бинолар қад кўтарган: Кўкалдош мадрасаси, Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоси.

“Ситораи Моҳи хоса” саройи – Ой ва юлдузлар ўртасидаги жой, дея шоирона номланган. Шаҳардан, тахминан, 4 километр ташқарида жойлашган мажмуа Бухоро сўнгги амирларининг ёзги саройидир.

Муаллиф Бухорони тавсифлар экан, мустақиллик даврида юртимизда миллий қадриятларни тиклаш, маданий меросни, айниқса тарихий-меморий обидаларни асраб, келгуси авлодга етказиш борасида улкан ишлар амалга оширилганини эътироф этган. Масжиди Калон, Чорбакр, Арк қалъаси каби қатор осори атиқалар таъмирланиб, асл қиёфасига келтирилгани, тасаввуф намояндалари, Нақшбандия тариқати асосчилари Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳлари обод этилганини урғулаган.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида