Дунёдаги нотинч вазият туфайли миграция фаоллашгани сир эмас. Бундай вазиятда одамлар тинч ва хотиржам жой қидиради ва вақтинча яшаш учун ўша ҳудудга боради.

2022 йилнинг ўтган даврида мамлакатимизга ҳам чет эл фуқаролари оқимининг кучайгани кузатилди. Миграция бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари бу юкламалар билан қандай ишламоқда?

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи полковник Улуғбек Муҳамедов билан суҳбатлашдик.

– 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида чет эл фуқаролари томонидан асосан мамлакатимизнинг Тошкент шаҳри ва туристик аҳамиятга эга бўлган йирик шаҳарларига келувчилар сони кўпайди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларида чет эл фуқароларини ҳисобга олиш йўналишида фаолият юритаётган мутахассис ходимлар уларни рўйхатга олиш ишларини олиб бормоқда.

Қонунчиликка кўра, чет эл фуқароларини 1 ойгача бўлган муддатга турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйишда уй эгалари томонидан интерактив шаклда мурожаатнинг имконияти яратилган. Яъни буни my.gov.uz портали орқали уйдан туриб расмийлаштириш мумкин.

Шунингдек, чет эл фуқаросини вақтинча рўйхатга олиш жараёнида чет эл фуқароси жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига келиши шарт эмас. Бу уй эгасининг мурожаати орқали амалга оширилади. Ўз навбатида, бу – бўлинмаларда навбатлар сонининг кескин қисқаришига имконият яратади.

– 2021 йил билан таққосланганда жорий йилда қанча чет эл фуқароси яшаш учун Ўзбекистонга кўчиб келган?

– 2021 йил 9 ойи давомида ҳудудий бўлинмаларимиз томонидан 1646 нафар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар турган жойи бўйича доимий рўйхатга олинган бўлса, 2022 йилнинг 9 ойи давомида 1821 нафар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий рўйхатга олинган. Уларга чет эл фуқароси учун мўлжалланган яшаш гувоҳномаси – ID-карталар расмийлаштириб берилган.

Бу кириб келган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига қизиқиши ортиб бораётгани, мамлакатимизнинг туристик салоҳияти юксалаётганидан далолат беради.

2021 йил ярмига қадар эса мамлакатимизда пандемия сабабли айрим чекловлар ўрнатилгани боис чет эл фуқароларининг сони кўп бўлмаган.

– Ўзбекистонга маҳаллий иш берувчилар томонидан қанча хорижлик шахс таклиф қилинган?

– Ўзбекистон ҳудудига чет эл фуқароларини меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида таклиф этиш Ички ишлар вазирлиги ваколатига кирмайди.

Мазкур масала Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари томонидан амалга оширилиши сабабли, маҳаллий иш берувчилар таклиф қилаётган чет эл фуқаролари сони юзасидан аниқ маълумотга эга эмасмиз.

– Россия Федерациясидан Ўзбекистонга кириб келганлар, фуқароликни олганлар, ишлашга келганлар сони қанча? Россиядан келувчиларнинг қанчаси эркаклар ва улар неча ёшни ташкил этади?

– Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 318 156 нафар Россия федерация фуқаролари мамлакатимизга келган. Уларнинг 210 минг 902 нафарини эркаклар, 107 минг 254 нафарини аёллар ёшга боғлиқ равишда 109 минг 417 нафарини 18 ёшдан 30 ёш оралиғигача бўлганлар, 117 минг 625 нафарини 30 ёшдан 55 ёшгача бўлганлар, 73 минг 858 нафари 55 ёшдан юқори бўлганлар ташкил этади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуни 21-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, Президент томонидан чет давлатларнинг фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қонунда белгиланган талаблар (чет давлат фуқаролигидан воз кечиши, республика ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида 5 йил муқим яшаши, қонуний тирикчилик манбаига эга бўлиши, давлат тилини лозим даражада билиши) қўлланилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериши мумкинлиги белгиланган.

Ҳозирга қадар 18 нафар Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Россия Федерацияси фуқароларининг аксарияти мамлакатимизга доимий яшаш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш мақсадида эмас, вақтинча яшаш мақсадида кириб келмоқдалар.

– Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш тартиби қандай?

– Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади.

Қарор талабларига кўра, вақтинча рўйхатдан ўтиш Ўзбекистон Республикасига кириб келгандан сўнг икки кун ичида жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар)га мурожаат қилиш ёки уч кун ичида ҳудудий миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси билан икки томонлама Халқаро келишув имзоланган давлатлар – Қозоғистон Республикаси фуқаролари 5 кун, Тожикистон Республикаси фуқаролари 10 кун, Россия Федерацияси фуқаролари 15 кун ичида вақтинча рўйхатдан ўтишлари керак.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 225-моддасига мувофиқ, чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларига ўн суткагача риоя этмаганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг беш баравари миқдорида – 1 миллион 500 минг сўмга; қоидаларни ўн суткадан ортиқ, аммо ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга бузиш — БҲМнинг ўн баравари миқдорида –
3 миллион сўмга; қоидаларни ўттиз суткадан ортиқ муддатга бузиш — БҲМнинг йигирма баравари миқдорида, яъни 6 миллион сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, мазкур модда билан мамлакатда бўлиш тартибини бузган чет эл фуқароларига яшаш жойини тақдим этган шахсларга нисбатан ҳам жарима солиниши белгиланган.

– Ўзбекистонда визасиз бўлиш муддатлари ҳамда истисно ҳолатларда қабул қилиш учун чет эл фуқаролари учун имтиёзлар белгиланганми?

– Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги қарори билан хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар рўйхати тасдиқланган.

Шундан 8 та мамлакат фуқаролари визасиз, Қирғизистон Республикаси фуқаролари 60 кунгача, 76 та мамлакат фуқаролари 30 кунгача визасиз келишлари мумкин.

Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси, жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатнинг халқаро аэропортлари орқали кўпи билан 10 кун муддатга Ўзбекистон Республикасига киришнинг визасиз режими (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилувчи ташувчининг қайтувчи авиачиптаси мавжуд бўлганда) жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги фармони билан 56 та мамлакат фуқароларига электрон кириш визасини олиш имконияти яратилган.

Чет эл фуқароларини истисно ҳолатларда қабул қилиш бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланмаган.

– Чет эл фуқароси Ўзбекистонда вафот этган тақдирда қандай расмиятчилик нормалари мавжуд?

– Ташқи ишлар вазирлигининг берган оғзаки маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудида вафот этган чет эл фуқаросини ўз ватанига дафн этиш учун олиб кетиш билан боғлиқ масалалар вафот этган шахснинг Ўзбекистондаги элчихона ёки консуллик муассасалари томонидан амалга оширилади.

Чет эл фуқаросини Ўзбекистон ҳудудида дафн этиш тартиби шахснинг вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилгандан сўнг дафн этиладиган ҳудуд (туман) ҳокимияти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Шуҳрат НEЪМАТОВ суҳбатлашди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж фуқаролари Ўзбекистонга қандай мақсадда кириб келмоқда?