Хоразмда ёш каратэчилар чемпионлик учун баҳслашди
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида каратэ WKF бўйича ўтказилган мамлакат чемпионати ўз якунига етди.
Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан 600 нафардан зиёд 8 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар қатнашди.
Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида совринли ўринларни Хоразм, Тошкент ва Сурхондарё вилояти вакиллари эгаллади.


ЎзА