Урганч шаҳрида 7-17 ёшдаги мактаб ўқувчилари ўртасида "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовлари ҳамда ўқитувчилар учун "Соғлом танда – сифатли таълим" шиори остидаги спорт мусобақаларига старт берилди.

Тадбирда вилоят спорт бошқармаси ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиқлари сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳар йили юртимиз маҳаллалари, ўқув даргоҳлари, ташкилот ва корхоналарда “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари ўтказилаётганлигини таъкидлади. 

–Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган, – дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Н.Джуманиязова. – Вилоятимизда старт берилган спорт синовларида ўн минглаб ёшлар ва минглаб ўқитувчилар иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, бу каби тадбирлар маҳаллаларда ва меҳнат жамоаларида ҳам ташкил этилади. 

[gallery-23002]

Ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари жорий йилнинг апрель-май ойларида 1–10-синфлар бўйича ўғил ва қиз болалар учун алоҳида ёш гуруҳларида ўтказилади. 

Баҳолаш мезонларида коммуникация тизимларидан фойдаланилиб, синовларни топшираётган иштирокчилар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг натижалари ягона электрон бошқарув тизими орқали мониторинг қилиб борилади. 

Бу йилги спорт синовларида ғолиб ва совриндор бўлганлар ўқув йили якунида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. 

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда спорт синовларига старт берилди