Хоразмда кураш маҳорат мактаби очилди
Хоразм вилоятида замонавий қулайликларга эга вилоят кураш маҳорат мактаби фойдаланишга топширилди.
Янгибозор туманида қад ростлаган мазкур маҳорат мактабининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов ва бошқалар миллий спортимиз курашнинг халқаро ривожида маҳорат мактабларининг ўрни беқиёслиги, баркамол авлод тарбиясида спортнинг аҳамиятини таъкидлашди.



Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан Хоразм вилояти кураш маҳорат мактабига кураш гилами тантанали тарзда топширилди.
Т. Рўзиев, ЎзА