Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳудудни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги таклиф ва режалари ҳақида ҳисобот берди. 
Ж.Раҳимов вилоятда мактаб ва боғчалар барпо этиш, аҳолини уй-жой, ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, умуман, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ташаббусларини айтди. Президент бу борада мутасаддиларга қатор топшириқларни берди. 

Хусусан, масъулларга мактабларда санитария ҳолатини яхшилаш, “2 та тил ва 1 та касбга ўргатиш” хоналарини ташкил қилиш ҳамда 12 та “Ай-Ти парк” очиш, 25 та оғир мактабни парта билан таъминлашга 30 миллиард сўм (қўшимча 14 та мактабга 16 миллиард сўм ажратиш, 100 та мактабдаги компьютер синфлари учун 20 миллиард сўм йўналтириш (қўшимча 50 та мактабга 9 миллиард сўм ажратилади) вазифаси юклатилди. 

Шунингдек, 9 та тиббиёт муассасасини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, вилоят ҳамда Янгибозор ва Боғот перинатал марказларига 3 та реанимобиль етказиб бериш, йил якунигача авария ҳолатидаги 14 та кўприкни реконструкция қилиш, 2023 йилда вилоятдаги маҳаллий йўлларни тўлиқ таъмирлашга 90 миллион доллар йўналтириш бўйича топшириқлар берилди. 

Бундан ташқари, Питнак, Урганч, Хива шаҳарларида ичимлик ва оқова сувини яхшилаш лойиҳасини бошлашга 41 миллион доллар йўналтириш, йил якунигача Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқни узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш учун “Капарасс” насос станциясидаги ишларни якунлаш вазифаси юклатилди. 

Умуман олганда, Хоразмда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга 2023 йилда қўшимча 400 миллиард сўм (2023 йил давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 триллион сўмга қўшимча), оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 150 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, аграр соҳа, ичимлик суви ва тадбиркорлик лойиҳаларига қўшимча 475 миллион доллар жалб қилинади. 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда 12 та IT-Park очилади