Хоразм вилоятининг Боғот, Хонқа туманлари, Хива ва Урганч шаҳарларида Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди.

Уларнинг барчасида ташкилий масалалар кўрилди.

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб, шаҳарни ривожлантириш борасида имкониятлар кенглиги, аммо бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани, мавжуд муаммоларни ҳал этишга етарли даражада эътибор қаратилмаётганлигини алоҳида қайд этди.

Шундан сўнг ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу кунгача Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Мадаминович Холбоев Урганч шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Вилоят маркази бўлган шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муҳим вазифа саналади. Бу борада ҳудуд аҳолиси билан тизимли ишлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш орқали бандлик масалаларини ечиш ҳам зарур. Сессияда сўзга чиққанлар ана шулар ҳақида тўхталиб, бу ишларни тараккий эттиришда янги раҳбарга кўмакдош бўлишни билдиришди.

***

Халқ депутатлари Боғот туман кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессия ишида депутатлар, фаоллар, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар иштирок этди. Шу пайтга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Холбоев бошқа ишга ўтганлиги сабабли депутатлар бўшаб қолган ўринга янги раҳбар тайинлаш масаласини кўриб чиқди.

Шу кунга қадар Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шавкат Қурамбоевич Яхшибоев Боғот тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Туманда 163 минг 819 аҳоли истиқомат қилади. Кейинги йилларда ҳудудда қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўлами кенгайди. Айниқса таълим сифати ва самарадорлиги ошди бу борада тажриба яратилди.

Шундай бўлсада туманда ижтитимоий-иқтисодий соҳада ишга солинмаган имкониятлар етарли.

Сўзга чиққанлар шулар ҳақида сўз юритиб аҳоли бандлиги, ҳаёти даражаси ва сифатини янада ўсишини таъминлаш, ҳудуднинг саноат салоҳиятини ривожлантириш, аграр тармоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ўзгартиришларни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни рўёбга чиқариш каби долзарб вазифаларни тўлақонли амалга оширишда янги раҳбарга ишонч билдиришди.

***

Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўрилди. Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Темур Исмоилович Давлетов Хива шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.  

У шу кунга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Хива шаҳри-туризм имкониятларига бой ҳудуд саналади. Шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бу имкониятларни тўла ишга солиш мухим. Сессияда сўзга чиққанлар ана шулар ҳақида тухталиб, қадимий шаҳарни барча соҳаларда юкори кўрсаткичларга олиб чиқишда янги ҳоким атрофида жипслашишларини таъкидлашди.

***

Халқ депутатлари Хонқа тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мурадбек Сапарбоевич Давлатов Хонқа тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 12-13 декабр кунлари вилоятимизга ташрифи давомида Хонқа туманининг салоҳияти, тадбиркорларининг ташаббуслари ҳақида алоҳида тўхталиб, улар фаолиятини янада кенгайтириш, бошқа ҳудудларга ҳам тадбик этиш лозимлигини таъкидлаган эди. Ана шу кўрсатмаларни амалга ошириш янги раҳбар олдига катта масъулият билан ишлашни тақоза этади. Сессияда сўзга чиққан вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов ана шуларга тўхталиб, янги ҳокимни бу борада туман фаоллари қўллаб-қувватлашлари лозимлигини билдирди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқнинг давлатдан рози бўлиб яшаши раҳбарнинг ташаббускорлиги, фидоийлигига боглик. Ўйлаймизки, янги ҳокимлар ҳам ушбу ҳудудларни янги истиқболлар сари бошлашади.

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилоятида тўртта ҳоким ўзгарди