Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг яқинда эълон қилган ҳисоботида 2021 йилда 828 миллион киши очарчиликка дуч келгани, бу 2020 йилга нисбатан 46 миллион ва 2019 йилга нисбатан 150 миллионга кўп эканлиги қайд этилди.

Яна шу ҳисоботда маълум қилинишича 2015 йилдан бери тўйиб овқатланмайдиганлар улуши нисбатан ўзгармай келган бўлсада, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич ўсди ва 2021 йилда ҳам ўсишда давом этиб, дунё аҳолисининг 9,8 фоизини ташкил этди. Агарда бу кўрсаткичлар 2019 йилда 8 фоиз бўлган бўлса, 2020 йилда 9,3 фоизни ташкил этди.

Бу маълумотларни нега келтирдик, негаки ҳолат таққосларда, рақамларда янада аниқроқ ойдинлашади, назаримда. Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ёки бугунги кун ибораси билан айтганда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир давлат олдида турган энг асосий стратегик масалалардан бири сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Демак, ҳар бир давлат аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун географик жойлашуви ва тупроқ-иқлимига кўра чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Мамлакатимизда ҳам бу борада муҳим йўналиш танлаб олинган ва амалга оширилмоқда. Бу йўналишнинг асосий мазмуни аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам бу борада тизимли ишлар олиб бормоқда. Бугунги кунда аҳолининг томорқаларидан самарали фойдаланиш кўникмасини шакллантириш мақсадида ўқувлар, амалий семинарлар ташкил этилмоқда. Бундай ўқувлар ҳада амалий семинарларга катта тажрибага эга, уста деҳқонлар жалб этилиб, уларнинг тажрибаси оммалаштирилмоқда.

Ҳудудларда ташкил этилган ўқув марказларида тажрибали деҳқонлар иштирокида ноанъанавий экин турлари, жумладан, мевалардан (лимон, киви, Хитой ноки ва бошқалар), сабзавотлардан (брокколи карами, гул карам, патиссон, кўкатлар рукколло, спаржа) ва бошқа экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича маҳорат дарслари ўтилмоқда.

Дарҳақиқат, аҳоли томорқалари ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда улкан имконият эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Чунки, бугунги кунда мамлакатимиздаги аҳоли томорқалари умумий майдони 508731 гектарни ташкил қилади. Бу экин майдонлардан самарали фойдаланилса катта натижаларга эришиш мумкин.

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш орқали бир йилда камида икки марта, бўлмаса уч маротаба ҳосил етиштиришга эришилмоқда.

Шу билан бирга, томорқа ер эгаларига энг аввало томорқаларидан 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш учун ихчам иссиқхоналар ташкил этишга, сув таъминоти оғир ҳудудларда кичик ҳажмли қудуқлар қазишга, томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни сотишга ихтисослашган «дала дўконлари»ни қуриб, ишлатишга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Шунингдек, 100 бошдан парранда, 5 - 10 бошдан курка, 20 бошдан қуён, 5 тадан асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш учун Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма имтиёзли кредитлар ажратмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли томорқаларига зарур воситалар етказиб бериш, агротехник тадбирларни амалга ошириш шунингдек, томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни захира қилиш ва қайта ишлаш мақсадида «Томорқа хизмати» МЧЖ ва кўп тармоқли фермер хўжаликларига минерал ўғит, уруғлик, кўчат, инкубатор, мотокултиватор, минитрактор харид қилиш ва музлаткич, қайта ишлаш линиялари ҳамда иссиқхоналар ташкил этиш учун Жамғарма 40 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратди.

Шунингдек, аҳоли хонадонларига 10 тупдан 100 тупгача ток кўчати етказиб бериш йўлга қўйилгани янада қувончли. Булоқбоши ва Олтиариқ туманларининг узумчилик тажрибаси Республикамизнинг 44 та туманида оммалаштирилмоқда. Бу тадбирларнинг барчаси халқимиз дастурхонини фаровон қилишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Ўғилой Бегматова

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонадонларга 10 тупдан 100 тупгача ток кўчати етказиб берилмоқда