Фарғона вилоятида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, яхши даромадга эга бўлаётганлар кўплаб топилади.

Улар меҳнати билан рўзғорини тўкин қилишяпти, юрт фаровонлигига ҳисса қўшяпти.

– Паррандани бежиз “Етти хазинанинг бири” дея аташмайди, чунки товуқ қисқа вақтда гўштга кириши, тухум бериши ва яна бошқа маҳсулотлар манбаига айланиши барчага маълум, – дейди Бағдод туманида яшовчи Элёрбек Зияев. – Кўпчилик товуқни фермада ёки алоҳида кенг жойда боқиш керак, деган фикрда юради. Лекин ундай эмас. Қишлоқлардаги ҳар бир хонадонда бу сердаромад бизнесни йўлга қўйиш мумкин, фақат астойдил меҳнат қилинса бўлди.

“Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчилар бу хонадонни яхши билишади. Оила бошлиғи Ваҳобжон ака кўп йиллардан буён маҳалла раиси бўлиб ишлайди.

– Томорқамизнинг бир четида паррандачиликни йўлга қўйганимизга ўн йилдан ошди, – дейди асли касби агроном бўлган Ваҳобжон ака. – Дастлаб 100 та, кейин 500 та товуқ боқиб кўрдим. Фойдаси яхши экан. Шу йўсин қўшимча даромад манбаини яратдим, изланишдан тўхтамадим. Шукур, кам бўлмадик, фарзандларни ўқитдик, тўйлар қиляпмиз.

Эътиборли жиҳати, хонадонда асосан турфа рангли (декоратив) товуқлар боқилади. Уларнинг харидорлари бисёр. Алоҳида катакларда парваришланаётган турфа ранг ва кўринишдаги паррандаларни кўриб, ҳайрати ошади кишининг. Бир томонда тухумдан чиққанига эндигина йигирма кун бўлган, бироқ ҳалитданоқ жуссаси росмана товуқлардан-да йирик куркалар, бир томонда чийиллаганча зир югуриб юрган минглаб жўжалар…

– Ўзига хос кўринишга эга “Брама светлая”, “Брама чёрный алмаз”, “Кох палевый”, “Қора шаҳзода”, “Феникс” каби товуқ турлари, шунингдек, курканинг “Биг-6” зоти, тустовуқларни парваришлаяпмиз, – дейди Элёрбек Зияев. – Яқинда “Водий паррандалари” хусусий корхонасини очдик. Фаолиятни кенгайтириш ҳаракатидамиз.

Оиладаги барча фарзандлар олий маълумотли, ишли. Элёрбекнинг касби – ҳисобчи. Шу боисми, томорқада парранда боқишнинг фойдаси ҳақида ҳисоб тилида тушунтириб берди:

– Битта товуқ йилига 250-300 тагача тухум қўяди. 100 та товуқ кунига 65-70 та тухум берса, ойига 2 миллион сўм даромад олиш мумкин. Ёки бўлмаса, гўшт учун парваришланаётган битта курка 6 ойда 25-30 килограмм тош босади. Бу – агар 100 та курка боқиб, гўштга топширилса, ярим йилда 80-90 миллион сўм деган гап. Мини инкубатор ўрнатиб, жўжа парваришлаш ҳам даромадли. Бугунги кунда 3 минг дона курка жўжаси сотишга тайёр. Парҳез гўшт учун боқиладиган курка жўжаларини 40-45 минг сўмдан олиб кетишяпти. Паррандалар озуқаси учун арзон манбаларни топиш мумкин.

“Миллион”ларни эшитиб, рости, ҳавасимиз келди. Ахир, бу рақамлар фақат қўшимча даромад устида кетяпти! Оилабошига “Сир бўлмаса, паррандачиликдан ҳар ой қанча даромад оласиз?” дея берган саволимизга “30-40 миллион сўм” деган жавобни олдик. “Албатта, меҳнатдан қочмаслик, астойдил ҳаракат ва уйқудан кечиш эвазига” дея қўшимча қилади у.

Оиладаги самимий ва қувноқ муҳит, тўкин дастурхон, кўркам ва баланд қилиб солинган уй, янгигина “Кобальт” машинаси ҳақиқатан ҳам оиланинг хазина топганидан дарак бериб турарди. Хазинанинг калити ҳалол меҳнатда, манбаи эса ҳар бир хонадонда борлигига ишора эди гўё.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонадонидан хазина топган оила