Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ин-витро шароитида гилос пайвандида стандарт талабларга мос кўчат етиштириш, кўчатчиликни йўлга қўйиш ва хонадонлар даромадини ошириш бўйича бир йиллик инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида 10 та хонадонда гилоснинг 1 минг 500 туп “Кримски-5” пайвандтаги экилиб, парваришланиб август ойида куртак пайванд, февраль ойида эса искана пайванд қилиш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йил баҳор мавсумида лойиҳага жалб этилган Гулчеҳра Жалилова хонадонида искана усулда “Кримски-5” пайвандтагига пайванд қилинган “Скина”, “Лапинс” гилос навларидан 1 минг 400 дона стандарт гилос кўчатлари 2024 йил куз ва 2025 йил баҳор мавсумида сотиш учун тайёрланди. 

Ушбу кўчатларни ўрта ҳисобда 1 донаси 50 минг сўмдан сотилганда жами 70 миллион сўм атрофида даромад олишга эришилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Хонадонбай” лойиҳа доирасида кўплаб натижаларга эришилмоқда. 

Жумладан, хонадон эгалари ва кўчатчиликка қизиқувчи ёшларга гилос кўчатларини илмий такомиллаштирилган технологиялар асосида етиштиришда қўлланиладиган агротехник тадбирлар, стандарт кўчат етиштириш технологиялари ўргатилади. Бу орқали мазкур соҳада ёш мутахассислар сафи ортишига эришилади. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хонадонбай” усулдаги кўчатчилик аҳоли даромадини оширади