Янги ўқув йили арафасида мамлакатимизда таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш, болаларнинг билим олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган эзгу ишлар изчил давом этмоқда. Шу мақсадда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ҳам хайрли ташаббус амалга оширилди.

Туман ҳокими Дилфуза Ўролова раҳбарлигида ҳудуддаги ташкилот ва муассаса раҳбарлари “ижтимоий реестр”да қайд этилган оилаларнинг 1925 нафар фарзандига ҳомийлик асосида мактаб формалари туҳфа этди.

Бу эзгу амал ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг моддий юкини енгиллатди, фарзандларимизнинг янги билимлар сари қадамларини қувонч ва шодлик билан бошлашига замин яратди.

Анорзор маҳалласида истиқомат қилаётган, ижтимоий реестрга киритилган оила вакили Матлуба Мирзаева ўз миннатдорлигини изҳор этар экан, шундай деди:

– Икки фарзандим мактабга тайёргарлик кўраётган эди. Формаларни олиш биз учун катта қийинчилик бўларди. Давлат ва жамоат ташкилотлари кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликдан жуда мамнунмиз. Бу болаларимга  катта завқ ва руҳий кўтаринкилик бағишлади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳомийлик асосида мактаб формалари берилди