“Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар тақдим этилишига имкон яратиш мақсадида республикамиз бўйлаб илк маротаба тажриба тариқасида ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилмоқда.

Тошкент вилоятининг ҳар бир маҳалласида ишлайдиган ҳоким ёрдамчиси лавозимига холислик ва шаффофлик асосида энг муносибларини саралаб олиш ишлари амалга ошириляпти. Вилоятнинг 1 минг 13 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси штати жорий этилаётган бўлиб, айни кунларда вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди.

Хусусан, Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари марказида Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев раҳбарлигидаги мутахассислар томонидан ҳоким ёрдамчиси лавозимига тавсия этилган 57 нафар номзод билан учрашув ўтказилди. Унда барча корхона, ташкилот раҳбарлари ҳам иштироқ этди. Тавсия этилган номзодлар орасидан иқтисодиёт йўналишида олий маълумотга эга бўлган, солиқ, молия органлари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа идоралар ва тижорат банкларининг иш тажрибасига эга бўлган юқори салоҳиятли кадрлар саралаб олинади.

Масъуллар иштирокчиларнинг ҳар бири билан шахсан суҳбатлашиб, уларнинг иш тажрибаси бўйича ўзаро фикр алмашди. Номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шунингдек, Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов раҳбарлигидаги мутахассислар ҳудуддаги маҳаллалар учун ушбу лавозимга тавсия қилинган 90 нафардан зиёд номзодлар билан суҳбатлашди.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига номзодлар сараланмоқда