Ҳоким ёрдамчиси бошқарма бошлиғи бўлди
Навоий шаҳрининг Зарафшон маҳалласида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келаётган Омонбоева Мерей Эрали қизи Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
М.Омонбоева 1997 йилда Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. 2020 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
А.Бўриев, ЎзА мухбири