Бугун барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолият бошлади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу лавозим ҳақиқий маънода одамларнинг ечилмай қолган муаммоларига ечим топилишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бир сўз билан айтганда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари аҳолининг кўмакчисига айланмоқда.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Хўжахуросон маҳалласида бугунги кунда 5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомад қилади. Оилалар сони 1 минг 495 та, хонадонлар эса 1012 тани ташкил этади.

Ушбу маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият бошлаган Акмал Салимов қисқа фурсатда маҳалла фуқароларининг ишончини қозонди.

Шу маҳаллада яшовчи ҳунарманд Моҳира Эшматова бир неча йиллардан буён уйида тикувчилик билан шуғулланади. Фаолиятини мато қийқимларидан салфетка тайёрлашдан бошлаган.

– Фаолиятимизни янги бошлаган пайтларда ҳали фарзандларимиз ёш эди, – дейди М.Эшматова. – Мато қийқимларидан салфетка тикиб ҳудудимиздаги чойхоналарга сотардик. Ўз-ўзидан буюртмалар ошиб, ишларимиз юришиб кетди. Пандемия бошланиб, чойхоналар бирин-кетин ёпилгач, маҳсулотимизни сота олмай қолдик. Бир муддат бизнесимиз касодга учрагандек туюлди. Лекин кейин фаолиятимизни ўзгартирдик. Ҳимоя кийимлари ва ниқоблар тика бошладик. Шу йўл билан банкротликдан чиқиб кетдик. Ўтган йили келин олдик. Энди оила аъзоларимиз кўпайди. Сўнг оилавий корхонамиз фаолиятини ҳам кенгайтирдик. Ўғил болалар футболкаларини ҳам тикишни йўлга қўйдик. Аммо бугун мижозларнинг диди баланд. Шу боис тикаётган кийимларга тасвир босиш эҳтиёжи туғилди. Бунақа ускуна анчагина қиммат тургани боис кредит олмоқчи бўлдик. Лекин ҳеч ишимиз юришмади. Жорий йил бошида маҳалламизга ҳоким ёрдамчиси тайинланди. Ёрдамчининг ўзи ҳам тадбиркор бўлгани боис дардимизни тушунди ва бизга амалий ёрдам қилди. Ускуналар келгач маҳсулотларимиз сифати янада ошади.

Маълумотларга кўра, маҳаллада “Темир дафтар”га 21 нафар, “Аёллар дафтари”га 1-этапга 36 нафар, 2-этапга 48 нафар, 3-этапга 74 нафар хотин-киз, “Ёшлар дафтари”га 6 нафар ёш киритилган. 1 та мактаб, 5 та болалар боғчаси, 1 та нонвойхона мавжуд.

Маҳаллада фаолият юритаётган 28 нафар тадбиркор учун ҳоким ёрдамчисининг тайинлангани айни муддао бўлди. Эндиликда уларнинг фаолияти юзасидан дуч келаётган муаммолари маҳалланинг ўзидаёқ ҳоким ёрдамчиси томонидан тингланиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Масалан, уларнинг кўпчилиги бугунги кунга қадар банк кридети олишда банкма-банк югуришдан чарчаётган эди.

[gallery-6024]

Жумладан, шу маҳаллада истиқомад қилаётган Маҳлиё Холёрова оилавий корхонасини кенгайтириш мақсадида тикув машинкаси олиш учун банк кридети ололмасдан анчадан буён овора эди. Ҳоким ёрдамчисининг аралашуви билан ушбу муаммо ечилди. Банкдан кридет ажратилди ва тикув дастгоҳлари келтирилди.

Илҳом Расулов эса узоқ йиллардан буён иссиқхонада помидор, булғар қалампири ва бодринг кўчатларини етиштириб келади. Бугунги кунда фаолиятини кенгайтириб, “Бир маҳалла бир хил маҳсулот” тамойили асосида кўчатчилик бўйича кооперация усулида ишни ташкил қилишни мақсад қилди. Бунинг учун ҳам банк кридетига эҳтиёж туғилди. Унга ҳам банк кредити ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Мазкур маблағ эвазига иссиқхона кенгайтирилиб, булғар қалампири кўчатлари етиштирилмоқда. Маҳаллада булғар қалампири экиш истагини билдирган хонадонлар талайгина. Энг муҳими ҳоким ёрдамчиси Акмал Салимовнинг таъкидлашича, етиштирилган булғар қалампирларини улгуржи сотиш бўйича, тумандаги мева-сабзавотни қайта ишловчи корхона билан келишувга ҳам эришилган.  

Отабек Бобомуродов ҳам маҳалладаги тажрибали тадбиркорлардан. У етти йилдан буён асаларичилик билан шуғулланади. Айни пайтда 65 оила асалариси бор.

– Соҳада изланишдан тўхтамаймиз, – дейди О.Бобомуродов. – Масалан ўтган йили инновацион усулда замонавий ва ихчам асалари уяларини ташийдиган арава ясадик. Кичик прицепга 66 та асалари оиласини жойлаштирдик. Бу қурилманинг қулайлиги у биринчидан ихчам бўлгани боис ташиб юришга қулай. Ҳар қандай кўчалардан тортиб ўтса бўлади. Асаларичи қанча кўп юрса, шунча ҳосил йиғади-да. Шукрки, ишларимиз анча яхши. Ўтган йили ҳам икки тоннага яқин маҳсулот олдик. Ҳозирда асални қадоқлаш ускунасини олиб келишни мўлжаллаяпмиз. Шунинг учун банк кридети олмоқчи бўлдик. Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан ишларимиз тез фурсатда битди.

Акмал Салимов билан маҳаллани айланар эканмиз, йўлда учраган фуқаролар баъзилари қайсидир битган иши учун ҳоким ёрдамчисига ташаккур айтса, бошқа бирови ўзининг режаларини, муаммоларини айтади. Ҳоким ёрдамчиси баъзан бизни ҳам унутиб қўйиб, муаммо ечими билан шуғулланиб қолади.

– Ишни маҳалламиздаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, “Темир дафтар”га киритилган оилаларни тадбиркорликка жалб қилишдан бошладим, – дейди А.Салимов. – Хусусан, паррандачилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ўзимга тегишли бўлган “Кеш Саломов” ХКга 20 нафар оилани кооперация асосида бириктирдим ва уларга 1000 дона гўшт йўналишидаги жўжалар синов тариқасида тарқатилди. Умумий қилиб айтганда паррандачилик, кўчатчилик, чорвачилик каби йўналишларда жами 40 нафар аҳолининг ўз уйида тадбиркорлигини йўлга қўйиш орқали бандлиги таъминланди. Бундан ташқари маҳаллани ободонлаштириш, кўчаларини таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш бўйича ҳам муайян ишларни бошлаб юбордик. Жумладан, Хўжахуросон МФЙга қарашли Қапқон қишлоғининг 3 та кўчасига 2,5 километр шағал тўкиб ётқизилди. Маҳалла томонидан 30 дона бетон устун келтирилиб, 3 та кўчага ўрнатилди. Умумхалқ ҳашари уюштирилиб, уй-жойлар фасадлари ва дарахтлар оқланди, ариқлар тозаланди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугун маҳаллаларда ишсизликни камайтириш, турмуш фаровонлигига эришиш, турли ижтимоий муаммоларга ечим топиш борасида ҳоким ёрдамчилари лавозимининг ташкил этилиши даслабки муҳим қадам бўлди, дейиш мумкин. Келгусида мамлакат тараққиёти ушбу ташаббус ўз натижасини кўрсатади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчиси – аҳоли кўмакчиси