ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Навоий вилояти: Навоий вилояти «Дўстлик» МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Ж.Ҳожиевнинг дастурига асосан маҳаллада яшовчи фуқаро Г.Уралбоевага косметология билан шуғулланиши учун асбоб-ускуналар олиб берилиши таъминланди. Энди нафақат ўзи ва оиласи, балки икки нафар ишсиз фуқаро ҳам доимий иш билан банд бўлди.

Қизилтепа тумани «Ўртақўрғон» МФЙ ҳоким ёрдамчиси С.Рамазонов ҳудудда яшовчи фуқарога ўз маблағларидан ташқари қўшимча 30 миллион сўм имтиёзли банк кредитлари асосида хонадонида иссиқхона ташкил қилишида кўмаклашди. Бундан ташқари ҳоким ёрдамчиси маҳаллада истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарога броллер жўжалар етказиб берилиб оилавий даромадини кўпайтиришда ёрдам кўрсатди.

Сирдарё вилояти: Мирзаобод туман «Дўнгариқ» МФЙ ҳоким ёрдамчиси Х.Ишанқулов ёрдами билан 7 нафар ишсиз хотин-қизлар янги ташкил қилинган «Асадбек Авазбек» МЧЖга қарашли тикувчилик цехига ишга қабул қилинди ва иш фаолиятини бошлади. Шунингдек, Х.Ишанқуловнинг ёрдами билан яна битта фуқарога имтиёзли кредит ҳисобига чорва моллари олишга кўмаклашилди.

Жиззах вилояти: Пахтакор тумани «Дўстлик» МФЙда ўз фаолиятини олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Озода Отажонованинг ташаббуси билан маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар ҳолидан мунтазам хабар олинади. «Дўстлик» МФЙда «Аёллар дафтари»да турувчи икки нафар аёл Ш.Рашидов туманида ташкил этилган «Гулчи опа» ўқув марказида ўқиб сертификат олишга эришди.

Ўқиб келган хотин-қизлар ўз хонадонларида иссиқхона ташкил қилиб, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишни режалаштирган. Келгусида ўн беш нафар аёл иш билан таъминланиши кутилмоқда.

ЎзА мухбири
Муҳайё Тошқораева тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчилари – халққа кўмакдош